HRW, Аргентинадан, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига нисбатан Яман, Қошиқчии иши юзасидан текширув ўтказишни сўради

0
1823

Human Rights Watch, Аргентинадан Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Яманда инсониятга қарши жиноятларда ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишидаги ролини тергов қилиш учун, Конституциясидаги ҳарбий жиноятларни қўллаш тўғрисидаги моддасидан фойдаланишни сўради. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Аргентина Конституцияси уруш жиноятлари ва қийноқларга қарши универсал юрисдикцияларни тан олади, яъни суд ҳокимияти бундай жиноятларни қаерда бўлишидан қатъий назар тергов ва таъқиб этиши мумкин.
Human Rights Watch илтимосномасинии федерал судья Ариэл Лийога жўнатилганлиги хақида маълум қилди. На Лийо  маъмурияти, на Аргентина прокуратураси жўнатилган илтимосномага жавоб бермади.

HRWнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича директори Сара Лиа Уитсон, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти бу ишни Аргентинага топширди, чунки МБС номи билан танилган шаҳзода Муҳаммад Буэнос-Айресда G 20 саммитининг очилишида қатнашади.

«Биз ушбу маълумотни Аргентина прокурорларига топширдик. Улар, Ямандаги ҳарбий жиноятлар учун МБCнинг иштироки ва масъулиятини, шунингдек, тинч аҳолини, жумладан, Жамол Қошиқчини қийноққа солишларини тергов қилишади, деб умид қиламиз», – дейди Reuters агентлигига Уитсон.

Аргентина оммавий ахборот воситалари суд идораларидаги манбаларга таяниб, валаиҳд шаҳзода, амалдаги Саудия Арабистони ҳукумдорига нисбатан расмийларнинг иш очиб, уни кўриб чиқиши эҳтимоли жуда пастлигини таъкилашмоқда.
Олти ҳафта олдин Истанбулдаги Ар-Риёд бош консуллигида «Вашингтон пост» газетаси шарҳловчиси ва шаҳзоданинг танқидчиси бўлган Қошиқчининг ўлдирилиши, Саудия Арабистонининг Ғарб билан алоқаларини кескинлаштирди ва шаҳзода Муҳаммаднинг чет элдаги обрўсини тушириб юборди.

Шунингдек, Ғарб давлатлари шаҳзода Муҳаммад томонидан қўшни Яманда бошланган Саудия Арабистонининг ҳарбий камапаниясини тўхтатишга чақирмоқда, чунки у ерда гуманитар инқироз кучаймоқда.

Универсал юрисдикциядан фойдаланиш амалиёти билан боғлиқ ҳолатлар ўтмишда муваффақият қозонган пайтлари бўлган, айниқса ,1998 йилда испаниялик судья Балтасар Гарзон, Чилининг собиқ диктатори Аугусто Пиночетни Лондонда ҳибсга олишга буюритма берган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг