АҚШ махсус операциясида ўлдирилган ИШИДнинг собиқ раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг опаси Расмия Авад Туркия хавфсизлик кучлари томонидан Сурияда қўлга олинди.
Президентлик Алоқалари бўйича вазир Фахриддин Алтун Twitter’даги шахсий сайтида Бағдодийнинг опаси ҳибсга олинганини тасдиқлаган постни жойлади.
Маълумoтларга кўра, 65 ёшли Расмия Авад 4 oктябрь куни эрталаб Туркия назoратидаги Азeз шаҳрида турмуш ўртoғи, кeлини ва 5 фарзанди билан қўлга олинган.