YouTube хавфли ва ҳиссий туйғуларга эга бўлган видеоларни тақиқлайди.

0
2312

YouTube фойдаланувчиларини бир-бирини хавф остига қўйишидан, болаларга етадиган «маънавий жароҳат»дан ташвишланиб, ўз сайтида шундай кайфиятдаги видеоларга нисбатан тақиқ қўйди.

Видео алмашув гиганти, «хавфли» трюклар, айниқса вирусли «челенж»лар номи остидаги видеоларга, «YouTubeда жой йўқ», деб айтмоқда.

Googleга тегишли компания, яқинда, одамлар жисмоний хавф остидалиги тасвирланган ёки “болаларга нисбатан ҳиссий туйғулари” бор, деб ҳисобланган амалий ҳазилларни тақиқлашни кенгайтирганини эълон қилди.

YouTube бу каби видеолардан мисоллар келтирди. У ерда, ота-онасининг ўлганлиги ҳақида айтган болага ҳужум қилиш акс этган видеолар шунинг мисолидир.

Ушбу чоралар, сайтдаги хавфли вирусли “чақирув” видеоларни таъқиб қилганди. Улардан бири темир йўллари бўйлаб юриб борганидан сўнг, кўздан ғойиб бўлган ўсмирнинг видеосидир. Бу видеодан сўнг, инглиз транспорт полицияси терговчилари текширув бошлашган эди.

Матбуот котибининг айтишича: «YouTube каналида кўплаб вирусли видеолар ва Жимми Киммелнинг “даҳшатли Рождество совғалари» ёки «Сув шишасини улоқтириш «каби кўплаб амалий ҳазилга эга видеолар бор. Бизда доим ҳазил чегарасини кесиб ўтган, зарарли ёки хавфли видеоларни блоклаш сиёсатимиз бўлган.”

«Бизнинг жамият(YouTube) тамойиллари жиддий зарар етказиши мумкин бўлган хавфли ҳаракатларни рағбатлантирадиган видеоларни тақиқлайди ва бугунга келиб оммалашган бу хавфли чақирувлар (челенж) ва ҳазиллар учун аниқ чегарани белгилаб беради».

Ўтмишда YouTube хавфли ҳазиллар жойлаган видеочи блогерни демонетизация қилиш орқали бу ишдан қайтармоқчи бўлган.

Бироқ, баъзи бир вирусли видеолар орқали шуҳрат қозониш йўлини кўрган, баъзи фожиаларга олиб борадиган уринишларни кўрадиган одамларни YouTube платформасида тўхтатиб бўлмади.

Ўтган йили Миннесота штатида яшовчи 20 ёшли қиз ўз йигитига пистолет билан ўққа тутилганда қалин китобдан ўқ ўтмаслигини кўрсатмоқчи бўлган ва йигитини отиб ташлаган. Олти ойдан сўнг қамоққа ташланган.

Компания шунингдек, блоггерларнинг хавфли капсулаларини истеъмол қилишига ва оловга тушишига сабаб бўладиган хавфли «муаммо»ларнинг тарқалишини тўхтатиш учун жиддий курашади.

Ушбу ойнинг бошида, YouTubeда бошқа бир жиддий муаммо пайдо бўлди, у Netflixning “Bird Box” фильмидан саҳналарни қайта ишлаганидан кейин, одамларнинг танқидига сабаб бўлган.

Бу фильм, Сандра Баллокнинг қўрқинчли блокбастери, одамларни ўлдирадиган руҳ таъсиридан қочиш учун апокалипсис дунёда яшаётган одамлар ҳақида.

Сўнгги ҳафтада, YouTube Bird Box Challengeда қатнашаётган одамлар кўзлари бойлоқ ҳолда машина ҳайдашга уринишган ва жиддий автоҳалокатга сабаб бўлишган.

https://twitter.com/laytonpolice/status/1083767946814447616/photo/1?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1083767946814447616&ref_url=https%3A%2F%2Fwww.telegraph.co.uk%2Fnews%2F2019%2F01%2F16%2Fyoutube-bans-dangerous-emotionally-distressing-pranks-following%2F

Шу ҳафта, YouTube блоггери Бен Филипс ўзининг қарндоши Эллиот Гилесни темир йўл тўсиғига киришга мажбур қилган видеосини кўрганидан сўнг, Буюк Британия полицияси тергов иши очди. Британия транспорт полицияси бу видеодан кейин яна шундай «видеоларга тушишга уринишлари бўлиши мумкин», деб айтди.

Сўнгги йилларда Буюк Британиядаги бир қатор шунга ўхшаш ҳодисалар ҳам рўй берди. 

Бу ерда YouTubeдаги видеоларни нотоғри такрорлаш натижасида одамлар жиддий жароҳат олиб фавқулодда хизматларни чақиришган. 

2017 йилда ўтўчирувчилар, микротолқинли печь ичига бошини тиқиб, ўз томашабинларга трюк кўрсатмоқчи бўлган Вулверхемптонда яшовчи блоггерни печдан озод қилиш учун бир соат вақт сарфлашган.

Британия болаларни химоя қилиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ташкилоти YouTubeнинг қарорини «дастлабки яхши қадам», деб кутиб олди, бироқ компанияга хавфли контент тарқатилишининг олдини олиш учун кўпроқ иш қилиш тавсия этилди.

Қиролликнинг бахтсиз ҳодисалар олдини олиш жамияти матбуот котиби шундай дейди: «Бу яхши қадамдир. Контент-платформалар, ушбу турдаги видеоларнинг пуллик рекламаларини ўчиришни ҳам ҳисобга олишлари керак. RoSPA бундай қарорни қўллаб қувватлайди ва бошқа мазмунли платформалар ҳам худди шундай қоидаларни қабул қилишни кўриб чиқади.»

Тони Стоуэр, NSPCC Интернетнинг болалар хавфсизлиги бўйича раҳбари, шундай деб қўшимча қилди: «YouTube болаларга ёмон таъсир қиладиган видеолардан ҳимоялаш учун кўпроқ иш қилишини эълон қилди ва шуни ҳам таъкидлаш керакки ҳозирги ёшлар ёмон таъсирга эга бўлган видеоларни жуда осонликча топа олади.”

«Технология гигантлари болаларни ўз платформаларида ҳимоя қилиш учун жавобгардир. YouTube ўзининг сайтларини тозалаш ва қоидани бузган видеоларни тақиқлашни бошлагани маъқул иш бўлибди, аммо бу ҳақда гапиришдан фойда йўқ ҳозир кўпроқ амалий иш қилиш керак.” деб сўзларини якунлади Тони Стоуэр.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг