Дунё бўйича яҳудийлар сони 25 миллиондан ошди, деб маълум қилди “Исроил учун яҳудийлар агентлиги” (JAFI).
Яҳудийларнинг янги йили ҳисобланган Рош ха-Шан байрамига бағишлаб агентлик сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, Исроилнинг ўзида 6,930 миллион яҳудий яшайди. Ундан кейинги ўринни АҚШ (6 миллион), Франция (446 минг), Канада (393 минг), Буюк Британия (292минг) ва Аргентина (175 минг) эгаллайди.
Ушбу рўйхатда еттинчи ўринда бораётган Россияда 150 минг яҳудий яшар экан, шунингдек Украинада 43 минг яҳудий истиқомат қилади. Умуман, ҳозирда Исроил ташқарисида 8,3 миллион яҳудий яшамоқда.
«Бутун дунёда яҳудийлар сони тахминан 15,2 миллион кишини ташкил этади. Бу рақамларга бошқа динга эътиқод қиладиган яҳудийлар эмас, ўзини яҳудий, деб ҳисоблайдиганлар киради.
Агар мамлакатга қайтариш ҳақидаги қонунга биноан ўзини Исроил фуқаролигини олишга ҳақли, деб билган яҳудийлар ҳам қўшиладиган бўлса, уларнинг сони дунё бўйича 25,3 миллион кишига етар экан.
Уларнинг 7,3 миллиони Исроилда, 18 миллиони эса Исроил ташқарисида яшамоқда», – дейилади агентлик тарқатган хабарда. Яҳудийлар тақвими бўйича, ўтган йилда уларнинг сони 100 минг кишига кўпайган.
Яна аниқлик киритилиша, тахминан 27 минг яҳудий араб ва мусулмон мамлакатларда яшамоқда. Уларнинг 14,5 мингги Туркияда, 9,5 минги Эронда, икки мингга яқини Марокашда ва қарийб, бир минг яҳудий Тунисда яшайди.