Турмушга чиқадиган қизларни сепи туфайли молиявий юк сифатида кўриш ва шу сабабли қизалоқларнинг ўлдирилиши Ҳиндистонда кенг тарқалган жоҳилият намунасидир. Яқинда бир қизалоқни тириклайин кўммоқчи бўлишганида хавфсизлик хизмати ходимлар пайқаб қолишди.
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида бир қизалоқ бобоси томонидан тириклайин кўмилаётган пайтда полиция томонидан қўлга олинган. Чақалоқни даволаш учун касалхонага ётқизилган.
Жиноят устида қўлга олинган чақалоқнинг бобоси ва унинг дўсти полиция ходимларига қизалоқнинг вафот этганлигини, шунинг учун уни кўмаётганлигини айтган. Тергов жараёнида полиция чақалоқ қизнинг ҳаёт эканлигини аниқлади, икки гумондор шахс полиция томонидан ҳибсга олинди. Болани тиббий кўрикдан ўтказиш учун касалхонага ётқизишди.
Икки ҳафта олдин Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш шаҳрида янги туғилган чақалоқ тириклайин кўмилган ҳолда топилган эди.
Ҳиндистонда қизларга иқтисодий юк сифатида қаралади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, анъанавий равишда ўғил фарзанднинг юксак қадрланиши оқибатида миллионлаб қиз чақалоқларнинг она қорнида ёки туғилганидан кейин ўлдирилган. Таъкидланишича, қиз фарзандга ҳомиладор бўлган аёлларни аборт қилиш учун ноқонуний клиникалар мавжуд.