Зимбабведа кучли қурғоқчилик сабабли филлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар ҳалок бўлмоқда

0
2634
манба: AP

Ҳозирда Африкадаги Зимбабве мамлакатида кучли қурғоқчилик юз бермоқда. Бу ҳолат нафақат аҳолига, балки мамлакатдаги ёввойи ҳайвонларга ҳам катта қийинчиликлар келтирди. Зимбабве миллий боғлари ва ёввойи табиатни асраш маъмурияти маълумотларига кўра, Зимбабвенинг ёввойи табиат қўриқхоналарида ҳозиргача камида 105 та фил нобуд бўлган. Кўплаб ночор ҳайвонлар озиқ-овқат ва сув излаб Зимбабве қўриқхоналарига яқин бўлган аҳоли яшайдиган жойларга боришмоқда.

Шунингдек, Зимбабвенинг Мана миллий боғида зебралар, гиппопотамлар, импала,  буфалолар ва бошқа кўплаб ёввойи ҳайвонлар озиқ-овқат ва сув етишмаслигидан азият чекмоқда.  Бу ҳудудда апрелдан бери ёмғир ёғмаяпти. Тез орада ёмғир мавсуми бошланиши кутилаётган бўлса-да, қўриқхоналар мутасаддилари ва ёввойи табиатни севувчилар ёмғирлар мавсумидан олдин жуда кўп ҳайвонлар нобуд бўлишидан қўрқиб,  очликдан қийналаётган ҳайвонларга овқат олиб келмоқдалар.

Маълумот учун, Зимбабведа 85,000 та, унга қўшни бўлган Ботсванада эса 130,000 дан ортиқ фил мавжуд. Бу икки мамлакат дунёда энг катта фил популяциясига эга.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг