“Биз бир лаҳзада барча нарсамизни табиатга ютқаздик”: Мексикада кучли зилзила содир бўлди

0
1261
манба: Reuters India

23 июнь куни Мексика жанубидаги Тинч океани соҳилларида 7.4 магнитудали кушли зилзила содир бўлди. Натижада, 6 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар жиддий жароҳат олди ва уйларга зарар етди.

Зилзиланинг маркази Оаксаса деб номланган тоғли провинсия бўлиб,қурбонлар шу ҳудудда қайд этилган. Ушбу провинсияда жойлашган Ла Крусесита номли порт шаҳарда уйларнинг деворларида йирик ёриқлар пайдо бўлди. Бу ерда тахминан 200 та уй зарар кўрган бўлиб,зилзила уларнинг 30 тачасига жиддий таъсир кўрсатган.

“Биз бир лаҳзада барча нарсамизни табиатга бой бердик. Бу бутун ҳаётимиз давомида қурган уйларимиз эди”, дейди уйи зарарланганлардан бири Висенте Ромеро.

Оаксаса провинсиясидаги Оаксаса шаҳрини соҳил билан боғлаб турувчи йўлларни тошлар тўсиб қўйди.Қутқарув гуруҳининг маълум қилишича,чекка ҳудуддаги адирларда жойлашган Санта Катарина Ханагуиа деб номланган қишлоқда 3 киши жиддий жароҳат олган.

30 ёшли Мигел Канделариа зилзила бўлган пайтда Оаксасадаги уйида компютерда ишлаб ўтирганди. У қариндошлари билан ташқарига қараб югурди,аммо,ер қаттиқ силкингани учун улар кўча ўртасида қолиб кетишди.

“Биз юра олмадик. Кўча худди сақичдек ҳаракатланарди”, дея ҳолатни тасвирлайди Мигел.

Маълумот учун, 7 баллдан юқори кучга эга зилзилалар катта зарар келтириш хусусиятига эга ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг