БМТ Бош котиби Исроилни Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш режасидан воз кечишга чақирди

0
1500
манба: AFP

БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш 23 июнь куни берган ҳисоботида Исроилни Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш режаларидан воз кечишга чақирди ва бу режаларнинг амалга оширилиши халқаро қонуннинг қўпол равишда бузилиши эканлигини таъкидлади.

Гутеррешнинг ўз ҳисоботида айтишича, Исроилнинг аннексия режалари Фаластин ва Исроил ўртасидаги муаммони музокаралар орқали ҳал қилишга бўлган умидларни “вайрон қилади”.

“Мен Исроилдан аннексия режасидан воз кечишини талаб қиламан.Бундай ҳаракатлар мазкур ҳудудда тинчлик ўрнатиш борасидаги ишларнинг ривожига хавф туғдиради.Агар аннексия амалга оширилса,бу халқаро қонунларнинг,шу жумладан, БМТ уставининг ҳам жиддий равишда бузилиши ҳисобланади.Бу фаластинликлар,исроилликлар ва ушбу ҳудуд учун фалокатли бўлиши мумкин”, дейди БМТ Бош котиби.

Исроил раҳбари Бенямин Нетаньяху 1 июлдан ушбу аннексия режаси бошланиши мумкинлигини айтган.Унда Ғарбий Соҳил ва Иордания водийсидаги яҳудийлар яшайдиган ҳудудлар Исроил таркибига қўшиб олиниши кўзда тутилган.

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган мазкур аннексия режасида Фаластин давлатини тузиш ҳам ёзилган. Аммо,бу мамлакат чекланган ҳудудда қурилади ва унга Қуддуснинг шарқий қисми киритилмайди. Шу сабабли фаластинликлар бу режага батамом қарши чиқишмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг