Рашида Тлайб, Республикачилар сиёсатчисининг исломофобик риторикасига эътибор қаратди, дея хабар беради Анадолу.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида биринчи муслима аёл, Рашид Тлайб (келиб чиқиши фаластинклик бўлган америкалик) Флорида штатида сайланган Республикачилар сиёсатчиси Анаббель Лима-Таубнинг сўзларига тезда муносабат билдирди.
Авваалроқ Лима-Тауб «Тлайбнинг хавфи» хақида ёзган эди.
«Бу аёл АҚШ Конгрессини портлатиб юбориса ва қахрамонга айланса, мен ажабланмаган бўлар эди «, деб ёзганди Лима-Тауб.
Ўз навбатида, Тлайб Республикачилар сиёсатчисининг исломофобик риторикасига эътибор қаратди.
«Бундай баёнотлар йўқ жойдан пайдо бўлиб қолмайди, Президент [Трамп] бунақанги риторикаларни қўллаб-қувватлайди ва Республикачилар бундан жуда мамнун», – деб ёзади Тлайб ўзининг Твиттер саҳифасида.