Помпео Ироққа кутилмаган ташриф билан келди

0
1555

Давлат департаменти раҳбари мамлакат раҳбарияти билан учрашди, дея хабарбермоқда Анадолу.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ироқ пойтахти Бағдодга эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Ироқ, АҚШ ташқи ишлар идораси раҳбарининг Яқин Шарққа қилинган сафари чоғидаги иккинчи тўхтаган жойи бўлди. Помпео Вашингтоннинг минтақавий иттифоқчиларини Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш режасига қарамасдан, Қўшма Штатлар уларни қўллаб-қувватлашига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

Америка дипломатияси раҳбари Ироқ президенти Барҳам Солиҳ, парламент раиси Муҳаммад ал-Ҳалбуси ва Бош вазир Адил Абдил-Маҳди билан учрашди.

Хабар қилинишича, музокаралар чоғида ИШИД террористик ташкилотига қарши кураш, шунингдек, минтақадаги хавфсизлик ва сиёсий вазият муҳокама қилинди.

Сафар доирасида Помпео бундан аввал Иорданияга ташриф буюрган эди. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Миср, Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони, Уммон ва Қувайтга ташриф буюриш режалаштирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг