Малайзияда қирол билан «Мисс Москва»нинг тўйлари хақида гапиришмоқда

0
1841

Малайзия қироли Муҳаммад V бир йил мобайнида россиялик қаллиғини ёнига мунтазам равишда ташриф буюриб турган ва ўтган ҳафта охирида унга уйланган. Бу ҳақда Истана Негара қирол сарой маъмуриятидаги манбага асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, қирол қаллиғи Исломни қабул қилган. Манба Маалайзия қироли хотинининг келажакдаги мақоми ҳақида маълумот бермаган.

«Бу масалани қирол билан ҳукумдорлар Кенгаши ҳал қилади, бу уларнинг тўлиқ ҳуқуқидир. Ҳозирча қиролнинг турмуш ўртоғига  ирсий меросга эга бўлмаганда бериладиган «датин» фаҳрий мақом берилиб, бу Малайзиядаги юқори мансабдорларнинг турмуш ўртоғига автоматик тарзда, келиб чиқишидан қатъий назар бериладиган фахрий унвондир»- дея хабар берди у.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Муҳаммад V ва «Мисс Москва – 2015» танлови ғолиби Оксана Воеводина ўртасидаги никоҳ тўй маросими 22 ноябрь куни Подмосковьеда бўлиб ўтган. Таъкидланишича, валима дастурхонидаги таомларнинг барчаси ҳалол бўлган ва алкоголсиз тўй бўлган. Келин омма олдига русча кийимда ва унинг қаллиғи – Малайзия анъанавий либосларида чиққан.

Қирол Мухаммад V тахтга 2016 йилда ўтирган. Малайзияда давлат бошлиғи – олий ҳукмдор ёки қиролнинг лавозими конституцияга кўра сайланади: қирол беш йилда бир марта сайланади ёки агар лавозим вакант бўлиб қолса, унинг ўрнини мамлакат таркибига кирувчи штатларнинг тўққизта султонларидан сайланади. Султонлар Конституцияга биноан алоҳида қонун чиқарувчи орган – Бошқарув Кенгаши таркибида бирлашган бўлади.


Қирол Муҳаммад V – Келантан штатининг ворис султони. Унинг ота-боболари Сиам (ҳозирги Тайланд) вассали Келантаннинг ярим мустақил султонлиги ҳукмдори бўлган. 20-асрнинг бошларида, Сиям-Британия келишуви остида, Келантан Буюк Британиянинг ҳимояси остига ўтди. 1957 йилда мустақилликка эришгандан сўнг, Султонлик янгидан ташкил этилган Малайзия давлатига штат сифатида қўшилди.

Султон Муҳаммад V аввал бир марта уйланган бўлиб, рус қизи билан тўйига қадар ўн йил бурун ажрашган бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг