Эрон раҳбари агар санкциялар бекор қилинса,  ядро келишувидаги баъзи ўзгаришларга розилигини айтди

0
1584
Манба: tasnimnews.com

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний агар АҚШ Эрон Ислом республикасига қарши киритилган санкцияларни олиб ташласа,  ядровий келишувга кичик ўзгаришлар,  қўшимчалар ёки тузатишлар киритишга тайёрлигини билдирди. Ушбу ядро битими 2015 йилда Эрон ва бошқа олтита мамлакат ўртасида тузилган.

Аммо, Эронга нисбатан «иқтисодий босим» сиёсатини олиб бораётган АҚШ Президенти Дональд Трамп санкцияларни олиб ташлаш ниятида эмаслигини айтди.

“Барча давлатлар санкциялар борасида ҳаракат қилишлари шарт. Ҳеч қандай масъулиятли ҳукумат Эроннинг қонли ҳаракатларини молиялаштирмаслиги керак. Эроннинг хавфли хатти-ҳаракатлари давом этар экан,  санкциялар бекор қилинмайди, балки улар кучайтирилади», деди сешанба куни Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида.

Ўтган йили Трамп ядровий битимни бекор қилганидан ва Ислом республикасига қарши санкцияларни қўллаганидан бери азалий душманлар бўлган Теҳрон ва Вашингтон ўртасида кескинликлар авж олди.

Шу йилнинг 14 сентябрида Саудия Арабистонидаги йирик нефт конларига қилинган ҳужумдан кейин Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги зиддият янада кучайди. Америка Қўшма Штатлари,Европа давлатлари ва Саудия Арабистони Теҳронни ушбу ҳужумларда айблади. Эрон эса, бунга алоқадорлигини рад этмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг