Дубайда боғлар ва пляжлар очилди

0
1345
Фото: Getty Images

Бирлашган Араб Амирликларининг бизнес ва туризм маркази ҳисобланувчи Дубайда истироҳат боғлари ва меҳмонхоналардаги хусусий пляжлар очилишига рухсат берилди, деб хабар беради давлат ОАВ.

Ҳозирда Амирликлар коронавирус сабаб жорий қилинган чекловларни аста-секин юмшатмоқда.

Энди истироҳат боғларида кўпи билан беш киши бўлиб сайр қилиш мумкин. Меҳмонхоналардаги пляжларда ижтимоий масофани сақлаш талаб қилинади. Трамвай ва паром хизматлари ҳам ўз фаолиятини қайта бошлади. Аммо, масжидлар, кинотеатрлар, умумий пляжлар ва тунги клублар ёпиқлигича қолмоқда.

24 апрель куни Дубай ҳукумати 24 соатлик комендантлик соатини саккиз соатгача қисқартирган, савдо марказлари ва меҳмонхоналардаги ресторанларни баъзи бир чекловлар билан очишга рухсат берганди.

Амирликлардаги бошқа ҳудудларда ҳам чекловлар бекор қилина бошланди. БАА пойтахти Абу-Дабида баъзи савдо марказлари ўз фаолиятини бошлади, Шаржада эса савдо марказлари ва меҳмонхона ресторанлари очилди.

БААда шу пайтгача 19 661 киши коронавирусга чалинган ва 203 киши вафот этган. 6012 киши касалликдан бутунлай соғайган. Айни пайтда 13 446 киши шифоханаларда даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг