Эрон ҳукумати ёқилғи нархининг кўтарилиши туфайли ўтказилган ҳамда бир ҳафта давом этган оммавий намойишларда ҳибсга олинган «ёлланма аскарларни» қаттиқ жазолашга ваъда берди.
Якшанба куни Эрон Исломий инқилобий қўриқчилар корпусининг юқори мартабали қўмондони мамлакат суд идораларини мазкур норозилик намойишларида иштирок этганларга нисбатан қаттиқ жазоларни қабул қилишга чақирди.
«Биз Америка манфаатлари учун химзат қилган барча ёлланма ишчиларни ушладик ва мамлакат суд тизими уларга энг олий жазони тайинлашига ишонамиз», дейди корпус командири ўринбосари Орол адмирал Али Фадави.