Таиландда ўтган бир кунда коронавирус юқтириб олганлар аниқланмади

0
1808
Фото: REUTERS/Athit Perawongmetha

Таиландда 12 май куни коронавирусга чалинган бирорта одам аниқланмади. Бу мамлакатда охирги марта 9 март куни ҳеч ким вирусни юқтириб олмагани қайд этилганди. Шундан бери ҳар куни янги касаллар қайд этилаётган эди.

Коронавирус Таиландга январ ойида кириб келган. Ҳозиргача бу вирус билан жами 3017 киши касалланган ва 56 киши вафот этган. 2844 киши касалликдан батамом тузалган.

Таиланд ҳукумати аҳолини ниқоб тайиш, гигиена қоидалари ва ижтимоий масофаланишга амал қилишга чақриришда давом этади, дейди ҳукуматнинг CОVID-19 вазиятни бошқариш маркази вакили Тависин Висануётин.

Ҳозирда пойтахт Бангкок ва унинг атрофидаги вилоятлар, шунингдек, мамлакат жануби ҳавфли ҳудуд ҳисобланади. Ушбу ҳудудларда сўнгги бир неча ҳафта ичида кўплаб касаллар қайд этилган, дейди Тависин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг