Намойишчиларнинг асосий мақсади иқтисодий таназзулга юз тутган ҳукуматни ағдариш ва давлатнинг коррупциясини тугатиш бўлиб, бу борада Ироқнинг жанубий ҳудудида ёнаётган шиналар билан йўлларни тўсиб қўйишди ва Бағдодда полиция билан тўқнашишди.
Гувоҳларнинг маълумотига кўра, Ироқнинг жанубий нефт пойтахти Басрада намойишчилар ҳукумат хизматчиларининг йўлларини бетонлар билан тўсишган.
Ҳавфсизлик кучлари намойишчиларни ўққа тутдилар. Бағдод жанубидаги муқаддас Кербала шаҳрида улар намойишчиларга қарши ўқ-дориларни ошкора қўллашди, бир кечада икки кишини ўлдиришди. Чоршанба куни Бағдоднинг Аҳрар кўприги яқинидаги тўқнашувларда яна икки киши ҳалок бўлди.
Басрада бўлган норозилик намойишида муҳандислик битирувчиси Али Нассер «Аввал биз ислоҳот ва коррупцияга чек қўйишни талаб қилар эдик», деди.
«Аммо ҳукумат тинч намойишчиларни ўлдиришни бошлаганидан кейин, биз уни коррупциялашган ҳукмрон синф билан бирга йўқ қилгунимизча қолдирмаймиз» деб давом эттирди Али.