Трамп Афғонистонга илк бор ташриф буюриши мумкинлиги хақида ишора қилди

0
1546

АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни Американинг энг узоқ урушларидан бири бўлган Афғонистонга бориши мумкинлигини айтди, бироқ бу, президентлик даврининг икки йили давомида бирор марта ҳам ташриф буюрмаган мамлакатдир.

Шукуроналик куни байрами арафасида Афғонистондаги қўшинлар билан ўтказилган теле-конференция орқали маълум бўлишича,Трамп АҚШ ҳаво кучлари бош штабига «Қўшма Штатларда уни кўришни истайман», дея, қўшимча қилиб: «Ёки балки мен сизни ўша ерда кўрарман. Олдиндан нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз” деб айтган. Бу хақида Reuters хабарбермоқда

Аввалги АҚШнинг бош қўмондонлари фаол ҳарбий зоналарда қўшинларни мунтазам равишда зиёрат қилиб келганлар.Гарчи вице-президент Майк Пенс ўтган йил декабрида қўшинларни зиёрат қилиш учун Афғонистоннинг Баграм ҳаво базасига кутилмаган сафарини амалга оширган бўлса-да, Трамп бу ишни қилмаганлиги учун танқид қилиб келинади.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама президентлик даврида Ироққа ва иккита сафарини Афғонистонга амалга оширган. Ундан аввалги президент Жорж Буш икки марта Афғонистон ва Ироққа ҳам икки маротаба сафар қилган эди.

АҚШ мудофаа вазири Жим Маттисдан чоршанба куни мухбирлар Трамп уруш майдонларида ўз қўшинини зиёрат қилиши хақида сўрашди.

«Президент бош қўмондон бўлиб, у қаерга бориши кераклигини фақат ўз ҳал қилади. Баъзан мен уни муайян жойларда аввалдан қаерга бориши сизларга очиқ айтолмайман, чунки бу унинг ва бутун қўшиннинг хавфсизлиги билан боғлиқ маълумотдир», деди Маттис.

Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг сони 14 мингга яқин ҳарбийлардан иборат бўлиб, улар НАТО кучларини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий машғулот ва маслаҳатлар билан ёрдам беришга қаратилган, шунингдек, “Ислом Давлати” номли жангари гуруҳларга қарши алоҳида терроризмга операцияларда иштирок этиб келади.

АҚШ қўшинлари Афғонистонга 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларидан сўнг Толибонни ағдариш кампанияси доирасида келганлар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг