Форс кўрфазидаги мамлакатлар денгиз сувини қайта ишлашга сармоя киритмоқдалар

0
1586
Arabnews

«Бизда сув бор,  ва бу уйдаги энг муҳим нарса»,  – дейди Уммоннинг Сур шаҳрида яшовчилардан бири Абдуллоҳ Ал-Харти. Ҳозирда Уммон мамлакати сув манбаси сифатида денгиздан фойдаланади ва денгиз сувини қайта ишловчи заводлар бу мамлакат ҳаётида ката аҳамият касб этади.

Бепоён ва жазирама чўлларда жойлашган Уммон ва Форс Кўрфазининг бошқа давлатлари учун денгиздан тоза сув олиш катта молиявий ва экологик харажатларни талаб этади. Пойтахт Мускат жанубидаги Сурда 600 000 киши ва корхоналар учун сувни йирик филтрловчи завод етказиб беради.

Дунё миқёсидаги шўр сувнинг асосий қисмини Уммоннинг қўшнилари ишлаб чиқарадилар. БМТ маълумотларига кўра, бу сувларнинг 55 фоизини тўртта мамлакат – Саудия Арабистони (22 фоиз),  Бирлашган Араб Амирликлари (20 фоиз)  Қувайт ва Қатар мамлакатларидан чиқади.

“Илгари ҳаёт жуда оғир эди.  Бизда қудуқлар бор эди,  сувни юк машиналари етказиб берар эди. 90-йиллардан бери сув қувурлар орқали келишни бошлади ва унинг таъминотида узилишлар бўлгани йўқ»,  – дейди 58 ёшли шаҳар аҳолисидан бири.

Аммо бу қулайликлар ўз-ўзидан бўлмайди. Унинг эвазига табиатга зарар етмоқда. Сувни филтрлайдиган заводлардан чиқадиган моддалар  глобал ҳарорат кўтарилишига ҳисса қўшётган бўлса,  денгиз сувини қайта ишланганидан кейин чиқинди сифатида қолган тузли  ёки шўр сув  кўпинча денгизга қайта ташланади.

Денгиз сувидан олинган ҳар бир литр тоза сув учун бир ярим литр миқдорда шўр чиқинди денгизга ёки қуруқликка ташлаб юборилади,  дея хабар беради Science журнали 2019 йилги тадқиқотида.Бунинг натижасида ортиқча туз қирғоқ сувларининг ҳароратини кўтаради ва ундаги кислород миқдорини пасайтиради. Бу эса ушбу ҳудудларни биологик «ўлик зоналар»га айланишига олиб келади.

Уммон ҳукумати одамларни сувдан оқилона фойдаланишга даъват этувчи ҳаракатларни давом эттирмоқда. Форс кўрфази бўйлаб улкан миқдордаги сув нафақат уйлар,  боғлар ва голф майдончалари учун,  балки минтақанинг бойлиги манбаи бўлган энергетика соҳаси учун ҳам ишлатилади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг