Зеленский Украинада Қурбон Ҳайит ва Рамазон Ҳайитни давлат байрами сифатида нишонлайди

0
2095
Фото: kazanfirst.ru

Яқин кунларда Украина Президенти Владимир Зеленский мусулмонларнинг икки асосий байрами – Қурбон Ҳайити ва Рамазон Ҳайити байрамларини давлат мақомини олиш тўғрисидаги фармонга имзо чекади. Бу ҳақда давлат раҳбари Қрим-татар халқи вакиллари билан учрашув чоғида айтди, дея хабар беради президент девони матбуот хизмати.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина ҳукумати ҳар бир киши «ўзини Украина фуқаросидай ҳис этадиган» давлат қурмоқчи.

«Мен ҳар бир киши ўз халқининг тарихи ва урф-одатларини унутмаган ҳолда, ўзларини тўлақонли фуқаро сифатида ҳис этишларини истардим», деди Президент.

Бундан ташқари, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киевда янги катта масжид қурилиши режалаштирилган. У Қрим татарларидан унинг лойиҳаси юзасидан таклиф кутаётганини ва уни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Қрим татар халқининг етакчиси Мустафо Жемилев президентга депортациянинг 76 йиллигини юқори даражада ўтказгани учун миннатдорчилик билдирди. У Қрим яқин орада Украинага қайтишига умид билдирди.

Аввалроқ, АҚШнинг Украинадаги муваққат ишлар вакили Кристина Квин Қрим татар халқининг депортация қилинганлиги муносабати билан ўтказилган тадбирини нишонлашда пайтида қилган видеомурожаатида Россияни Қрим устидан тўлиқ назоратни Украинага қайтаришга чақирди. Эслатиб ўтамиз, ярим орол олти йил олдин ўтказилган референдум натижаларига кўра Россия ҳудудига айланган. Бироқ, Украина, АҚШ ва ЕИ мамлакатлари уни «вақтинча босиб олинган ҳудуд» деб билишади. Россияда яриморолга эгалик қилиш масаласи бутунлай ёпилганлигини бир неча бор таъкидлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг