Нью Йорк шаҳридаги рестонранлардан бири мижозларга ноодатий тарвузни татиб кўришни таклиф қилди. Қизиғи шундаки, мазкур тарвуз дудланган бўлиб, ташқи кўринишидан у ҳудди дудаланган лаҳм гўшт бўлагига ўхшаб кетади. Лекин буни қарангки, кўплаб интернет фойдаланувчилари мазкур тарвузни ёқимсиз ва кўриниши хунук, дея баҳолашди.
Мазкур тарвузнинг дудланиш ва тайёрланиш жараёни Ютуб тармоғининг FOOD INSIDER каналида эълон қилинди. Икки кун ичида мазкур роликни 670 мингдан ортиқ киши кўриб чиққан.
Ушбу ноодатий егуликнинг нархи 75 АҚШ доллари дея баҳоланган. Лекин видеоролик остидаги изоҳларда кишилар бу қадар оддий егулик учун бу нарх ўта қиммат эканини билдиришган. Бундан ташқари, кўплаб фойдаланувчилар ушбу тарвузни чала пиширилган стейк бўлагига ҳам ўхшатишган. Қуйида сиз ҳам ушбу тарвузнинг тайёрланиш жараёнини кузатишингиз мумкин. Марҳамат: