Олимлар Зеленскийни ерни сотмасдан, уни ижарага беришга ундашди

0
1731
фото: president.gov.ua

Украина ҳукумати  давлат ерларини 5 миллиард долларга сотиши мумкин, аммо агар уни ижарага берса, ҳар йили 3 миллиард доллар соф фойда кўра олади. Бу ҳақида 19 сентябрь куни Украина телеканалларидан бирида Украина Иқтисодиёт фанлари академиясининг академиги ва вице-президенти Анатолий Пашко маълум қилди.

“Агар 11 миллион гектарга тенг давлат ерлари ижарага берилса, бу ҳар йили 3 миллиард доллар соф фойда олиб келади. Бордию, уни сотсак, бир марта 3-5 миллиард доллар ишлаб олишимиз мумкин, холос. Бу учун бирон бир сабаб борми? Йўқ, мутлақо», деди Пашко.

Унга кўра, давлат ерларини ижарага бериш 0,5 триллион долларгача хорижий сармояларни жалб қилиши мумкин.

Аввалроқ хабар берилганидек, Бош вазир Гончарук Киев ер бозорини жорий этишни фермерлар билан маслаҳатлашгандан кейин 1 июлдан 1 октябргача кечиктиришга қарор қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ер бозорининг жорий қилиниши Украина фуқароларининг ерга эгалик ҳуқуқини ва иқтисодий ўсишни таъминлайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг