Оммавий ахборот воситалари G7 ташкилотчилари томонидан АҚШ делегацияси учун муаммолар яратилганлиги ҳақида хабар беришди

0
1504
Манба: Новороссия

Францияда ўтган G7 саммити ташкилотчилари Америка делегацияси учун атайлаб бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди, дея хабар бермоқда NBS телеканали.

«Улар (ташкилотчилар) Америка делегацияси учун вазиятни атайин мураккаблаштирди – логистика соҳасидан тортиб хавфсизлик муаммоларигача», деб хабар қилди телеканал Оқ Уй ходимларидан бирининг сўзларига таяниб.

Аммо саммитдаги қайси ташкилий масалалари АҚШ вакилларининг норозилигига сабаб бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «The Guardian» манбаларига таяниб, АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияни G7 га қайтариш масаласида, G7 мамлакатлари раҳбарлари билан тортишиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Америка раҳбари «Россия Эрон, Сурия ва Шимолий Корея билан боғлиқ муаммолар ҳали муҳокама қилиниши керак», дея таъкидлаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг