“Никол хоин”:Арманистонда Бош Вазир истеъфосини талаб қилиб минглаб одамлар кўчага чиқди

0
1528
Фото: Reuters

10 ноябрь куни Арманистон Тоғли Қорабоғ урушида Озарбайжонга таслим бўлганини эълон қилганди. Шундан кейин кўплаб арманлар ҳукуматнинг бу қарорига қарши чиқиб, пойтахт Ереванда бош кўтаришди. Намойишчилар ҳукуматнинг бир неча биносига ҳам бостириб киришган.

Арманистонда ушбу намойишлар 11 ноябрь чоршанба куни ҳам давом этиб, минглаб одамлар Бош Вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишди. Намойишчилар “Никол хоин” дея бақириб, Тоғли Қорабоғда мағлубият тан олинганини қоралашди.

«Бу катта муваффақияцизлик ва фалокат»,  деди Пашинян. У муваффақиятсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтди,  аммо истеъфога чиқиш ҳақидадаги талабларни рад этди.Пашинян тинчлик битими арман армиясининг босими остида имзолаганини айтган.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланган битимга кўра,Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги худудларда уруш тўхтатилди ва бу ерга 2000 нафар Россия ҳарбийлари киритилди.Улар бу ерда беш йил муддат қолади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг