Якшанба куни бутун дунё бўйлаб Роҳинжа адвокатлик гуруҳлари, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячилари ва таҳлилчилар Мьянма армияси томонидан содир этилган ваҳшийликлар учун адолатни таъминлашга чақиришди.
«Роҳинжа Мьянма геноцидини содир этганларни жавобгарликка тортиш учун БМТ, ЕИ, АҚШ, ИҲТ (Ислом ҳамкорлик ташкилоти), АSEАN (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси, инглизчада: Association of Southeast Asian Nations) дан ёрдам сўрайди», деб ёзади Голландияда жойлашган EИ Роҳинжа кенгаши.
Кенгаш халқаро ҳамжамиятни ваҳшийликларга барҳам бериш учун чоралар кўрмасликда айблаб, қўшимча қилди: “Дунё Мьянмадаги геноциддан омон қолганлар учун муваффақиятсизликка учради. Шунга қарамай, Роҳинжа бутун дунё кўз ўнгида ўз ҳуқуқларини таъминланишига ҳақли ҳисобланади.”
Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган ҳуқуқ ҳимоячилари Мьянма армиясининг Роҳинжаларга қарши Бангладеш билан чегарадош Раҳина штатида содир этган жиноятлари учун зудлик билан жавобгарликни талаб қилди.
Саудия Арабистонда жойлашган Rohingya National News нашри бу ҳақида қуйдагича фикр билдириб ўтди: «Биз Халқаро ҳамжамиятни ўз уйимизга боришдан олдин ўз ҳуқуқларимизни таъминлашига чақирамиз.»