Польша ва АҚШ президентлари Анджей Дуда ва Доналд Трамп икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашлари мумкин, демоқда Польша Президенти администрацияси раҳбари Кшиштоф Шерский.
«Энди биз ташриф давомида имзоланиши мумкин бўлган бир нечта ҳужжатларни муҳокама қилмоқдамиз. Улардан бири ҳарбий ҳамкорликка бағишланган», деди Шерский брифингда.
Унинг сўзларига кўра, бу билан улар Вашингтонда икки мамлакат раҳбарлари имзолаган ҳужжатга ойдинлик киритиш ва унинг амал қилишини тасдиқлашни режалаштиришмоқда.
Аввалроқ хабар берганидек, Польша ташқи ишлар вазири Хакек Чапутович агар Россия Федерациясини кутилмаганда тажовузкор сиёсат олиб боришни ва халқаро ҳуқуқни бузишни истаса, Америка қўшинларининг Польша ҳудудига жойлаштирилиши билан «икки марта ўйлашга» мажбур қилади.