ОАВ: Шимолий Корея янги юқори технологияли қуролини синовдан ўтказди

0
1586

Шимолий Корея янги юқори технологияли ққуролини синовдан ўтказди, дея хабар беради Ренхап.

Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин синовларни шахсан назорат қилган. Хабар қилинишича, гап янги ишлаб чиқилган тактика қуроллари ҳақида кетмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, узоқ вақт мобайнида ишлаб чиқилган қурол синови Миллий Мудофаа институтининг полигонида бўлиб ўтган.

Синовлар муваффақиятли ўтганлиги айтилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг