Индонезия ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги орқали Исроил-Ливан чегарасидаги кескинликдан жиддий хавотир билдирди, дея хабар бермоқда «Sindonews» нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, Тель-Авив ва Ҳизбуллоҳ қуролли ҳужумлар уюштиргандан сўнг Исроил ва Ливан чегарасидаги кескинликлар кучайган.
«Индонезия Исроил ва Ливаннинг жанубий чегарасида рўй берган ходисанинг авж олишдан хавотирда ва барча томонларни тинчликни сақлашга ҳамда кескинликни ошириши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочишга чақирган», дейилади баёнотда.
Индонезия агентлиги Индонезия фуқаролари, шунингдек, ушбу мамлакатда хизмат қилаётган БМТнинг тинчликпарварлик хизмати ходимлари фаолияти ҳақида хам алоҳида тўхталди.
Аввалроқ хабар берилганидек, Исроил Мудофаа кучлари Ливан ҳудудидан ракета отилганидан кейин Исроил-Ливан чегараси яқинида бомба сақланадиган жойларни очишга буйруқ берган эди.