Ливанлик намойишчилар асосий йўлларни тўсиб қўйди

0
1717
Фото: Reuters

Ливандаги намойишчилар пойтахт Байрутда ва мамлакатнинг бошқа жойларида барча сиёсий раҳбарларнинг истеъфосини талаб қилишга қаратилган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари доирасида баррикадалар ўрнатдилар ва машиналар ёрдамида йўлларни тўсиб қўйдилар.

Намойишчилар мамлакатнинг сиёсий қатламини бошқарувни бузишда, давлат маблағларини исроф қилишда ва кенг тарқалган коррупцияда айбламоқда.

«Ал Жазира» мухбири Стефани Деккер таъкидлашича, йўл тўсиқлари одамлар учун бирдамликни шакллантириш ва мамлакат раҳбарларини уларнинг талабларига биноан ҳаракат қилишларига босим ўтказишдир.

Бош вазир Саад Ҳарирининг янги солиқларни бекор қилиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ваъдаси ҳам намойишчиларни тинчлантирмади.

Кўчаларни қамраб олган намойишчилар сиёсий тизимни янгилашни ва 1943 йилдан бери мавжуд бўлган мазҳабий бошқарув тизимига чек қўйишни исташларини айтишди.

Душанба куни ҳукумат расмий агентлигининг хабар беришича: «Ҳукумат ҳали ҳам кўчалардаги босим ва беқарор хавфсизлик оқибатида, шунингдек, мамлакатни хаосга айлантирмаслик учун истеъфога чиқишни истамаяпти».

11 кунлик норозилик намойишларидан кейин мамлакат янада фалаж ҳолатга тушиб қолди. Шунинг учун Ливан хавфсизлик кучлари йўлларни қайта очишга ҳаракат қилишди, бироқ намойишчилар бунга йўл қўймади.

«Сўнгги 12 кун ичида биз илгари ўзимиз яратмаган миллий ўзига хослигимизни яратдик», деди исмини ошкор қилишни истамаган намойишчи.

27 октябрь куни ўн минглаб намойишчилар мамлакат бўйлаб бирлашиб, шимолдаги Триполидан жанубдаги Тир шаҳригача 170 километрлик инсон занжирини ҳосил қилдилар.

Ушбу мисли кўрилмаган намойиш қисқа муддат ичида жуда кўп сонли гуруҳларга айланиб, сўнгги ўттиз йилликда деярли ўзгаришсиз қолган сиёсий элитани ҳайдашга муваффақ бўлди.

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг