Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишининг аянчли оқибатлари: экспорт пасаймоқда, тўловлар пасаймоқда, инвесторлар кетмоқда

0
2456
Фото: bars.media

2019 йилнинг 17 октябрида бўлиб ўтган парламент йиғилишида Жогорку Кенеш депутати Али Карашев Қирғизистоннинг ЕОИИ иқтисодий майдонига кириши билан боғлиқ масалаларни кўтарди.

«Мана Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлганидан бери 4 йил ўтди, ўшанда бизга ўз маҳсулотларимизни қўшни давлатларга етказиб бериш учун катта имкониятлар бўлишини, ишлаб чиқариш юқори суръатларда ўсишини, янги технологиялар ва компаниялар пайдо бўлишини ва сармоядорлар учун яхши шароитлар пайдо бўлишини ваъда қилишган эди.

Бироқ, аслида экспортни пасайиш кузатилмоқда: ЕОИИ таркибида у 7 фоизга, шу жумладан Россияга 43 фоизга камайди.

Иқтисодиётнинг етакчиси ҳисобланган енгил саноат маҳсулотлари экспорти 60 фоизга, пойабзал 50 фоизга камайди.

Меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 10 фоизга ёки 175 миллион долларга камайди, божхона тўловлари эса 4 миллиард долларга пасайиб кетди. «Агар ҳукумат ҳозирдан бирор чораларни кўрмаса, оқибатлари оғир бўлиши мумкин», дея огоҳлантирди Карашев.

У, шунингдек, инвестицияларнинг чиқиб кетиши катта ҳажмини қайд этди.
“Ҳукумат миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишга ва сармоядорлар учун яхши шароитларни яратишга ваъда берган эди. Бироқ, Россия билан инвестицияларнинг кириб келиши ва чиқиши деярли тенг бўлса-да, Қозоғистонга чиқиб кетиши 35 миллион долларни, у тарафдан кириб келиши эса 9,5 миллион долларни ташкил қилади, Хитой билан эса, чиқиб кетиш 181 миллион долларни, кириб келиш оқими 171 миллион долларни ташкил этади», – деди Карашев.

Парламент давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди, аммо ҳозиргача лоқал битта бўлсада муҳим лойиҳа мавжудлиги сезилмади, шунингдек, ҳукумат автоматлаштириш, молиялаштириш, маркировкалаш ва товарларни идентификациялаш масалаларини ҳам иккинчи даражадаги масала сифатида четлаб ўтди, деди депутат.

Карашев, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш ниятидан хавотир билдирди.

«Агар қишлоқ хўжалигимиз ишлаб чиқарувчилари Қозоғистон ва Россия бозорлари учун рақобатлаша олишмаса, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари пасайиши мумкин бўлса, булар учун ким жавобгарликни ўз зиммасига олади?» – деди депутат ҳукуматга мурожаат қилган ҳолда, ҳали вақт борлигини айтиб, олдиндан дастур ишлаб чиқишни тавсия қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг