Австралиянинг Сидней шаҳри ўрмон ёнғинларидан чиққан тутундан азият чекмоқда

0
1723
Arabnews

Сешанба куни Австралиянинг Сидней шаҳри ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун билан қопланди. Баъзи жойларда тутун шу даражада қалин эдики, бу «хавфли» деб ҳисобланувчи даражадан 11 баравар ёмонро бўлди.

 

Маҳаллий соғлиқни сақлаш мутасаддилари одамларга иложи борича уйдан ташқарига чиқмасликни маслаҳат беришди. Шунингдек,  юрак ва ўпкасида касаллиги бўлган одамларга очиқ ҳавода юрмаслик кераклиги айтилди. «Бугун Сиднейдаги тутун жуда ёмон,  бу биз гувоҳи бўлган энг тутунли ҳаводир. Биз яна бир бор одамларни ушбу ҳолатга жиддий муносабатда бўлишга чақирамиз «,  деди New South Wealth Health вакили Ричард Бром.

 

«Ҳавонинг ифлослигидан келиб чиққан ҳолда ишчилар ташқарида ишлашга мажбурланмасликлари керак.Заҳарланиш даражаси жуда юқори»,дейди HSW бирлашмаси котиби ёрдамчиси Томас Коста.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг