Тадқиқот: Саудия Арабистони аэропортларидаги йўловчиларнинг 75 фоизи ўзларига кўрсатилган хизматдан мамнун

0
1465
Arabnews

Саудия Арабистони Фуқаро Авиацияси Бош Бошқармаси  ноябрь ойида Ар-Риёд шаҳридаги «Кинг Халид»,  Жидда шаҳридаги «Кинг Абдул Азиз», Даммам шаҳридаги «Кинг Фаҳд» ҳамда Мадинадаги шаҳзода «Муҳаммад бин Абдулазиз» номли халқаро аэропортларида йўловчилардан кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича сўровнома ўтказди.

Унга кўра, тадқиқотда қатнашган 700 минг нафар йўловчининг 75 фоизи хизмат кўрсатиш даражасига ижобий баҳо берган.

Аэропортлар кесимида «Қирол Абдул Азиз» халқаро аэропортида октябрь ойида ташриф буюрувчиларнинг 64 фоизи кўрсатилган хизматдан қониққан бўлса, бу кўрсаткич ноябрда 68 фоизга етган.

«Қирол Холид» ва «Кинг Фаҳд» халқаро аэропортларида ноябрда бу кўрсаткич мос равишда 79 ва 76 фоизга етди.

Қиролликнинг Фуқаро Авиацияси Бош Бошқармаси  аэропортларда шундай текширувларини ўтказиб, ҳар ой мижозларнинг тақдим этилаётган хизматлардан қониқиш даражаси тўғрисида ҳисобот беради.

Бундай сўровларни ўтказишдан мақсад Қироллик аэропортлари бўйлаб йўловчилар ва меҳмонларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашдан иборат.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг