Қиролича Екатерина II. У ким бўлган?

0
4393
Manba: YouTube

250 йил олдин Россия тарихидаги энг аҳамиятли ва қарама-қаршиликларга бой даврлардан бири бошланган эди: 1762 йил 22 сентябрда Екатерина II’нинг тахтга ўтириш маросими бўлади.

Россия давлати тарихида фақат икки ҳукмдор «Буюк» деб аталишга муяссар бўлган: булар Пётр I ва Екатерина II.

Екатерина II нинг Россия тахтидаги 34 йиллик ҳукмронлиги тарихий руҳланиш, маориф ва маданият, ҳарбий ғалабалар, Қора Денгиз бўйларини мустамлака қилиш, дворянлик ҳуқуқларини пайдо қилиниши даври бўлди.

Шу билан бирга бу даврда мисли кўрилмаган иккиюзламачилик ва ёлғон, порахўрлик ва «ёқимтойлар овлаш» авжига чиққанди.

Поручиклар эркаклик қобилиятидан ташқари ҳеч бир кароматларсиз бир зумда генералларга айланиб, минглаб крепостнойларнинг эгасига айланар, Пушкиннинг «Капитан қизи» асарида тасвирланган каби гарнизонларда умр бўйи сидқидилдан хизмат қилиб келган зобитларнинг ҳеч бир сабабсиз истеъфога чиқариб юборилиши оддий ҳолга айланган эди.

Россия учун азалдан «совуқлашув» ва «илиқлашувлар», шунингдек, шафқатсиз ва бир мунча либерал ҳукмронликлар алмашиниб туриши хос бўлган.

1762 йил 28 июнда гвардиячилар тўнтариши натижасида тахтга ўтирган Екатерина тарихчи Василий Ключевскийнинг фикрича, «У ҳокимиятни кетма-кет қамал қилишга улгурди: тахтни эридан тортиб олиб уни ўғлига бермади».

«Eкатерина II ўзида бетартиб XVIII асрга хос бўлмаган қатор хусусиятларни қамраб олган, у Россия тахтидаги охирги ҳодиса эди», деб айтади тарихчи Василий Ключевский.

Халққа ва хорижий давлат раҳбарларига Пётр III’ нинг шафқатсиз ўлдирилгани айтилган.

Жамиятнинг ёпиқлиги ва ҳукумат ёлғонининг даражаси шу қадар бўлганки, 34 йилдан сўнг меросхўр Павел тахтга чиқатуриб, «Менинг отам тирикми?», деб сўрайди.

Тарихчи Казимир Валишевскийга биноан, Екатерина даврида «ёқимтойлар» давлат институти даражасига кўтарилади. Екатерина шахсининг бу томони айниқса миш-мишларга тўла.

Подшонинг ўз жазманларига тортиқ қилиб юборган 92 миллион 820 минг рублm пуллари, унинг тахтда бўлган давридаги Россиянинг ички ва ташқи қарзларининг миқдорига тенг бўлган.

Александр Дюманинг ёзишича, Екатерина жазманлари учун нафақат маъшуқа, балки «жаноби олиялари» бўлиб қола олган. Унинг сахийлиги орқали турли ваколатларга эга бўлган давлат амалдорларини ўзига ҳукм ўтказишларига йўл бермаган.

Тахтга ўтирганининг учинчи ҳафтасида Екатерина «Қаллоблик ҳақида Манифест» чиқариб, порахўрликка қарши уруш эълон қилади. Бироқ инқилобдан олдинги рус тарихчиси Василий Билбасовга кўра, «Eкатерина тез орада саройдаги қинғирликларни фармон ва манифестлар билан тузатиб бўлмаслигини, бунинг учун бутун давлат тизими илдизигача ислоҳотлар ўтқазилиши кераклигини англаган. Бу эса нафақат ўша даврнинг, балки кейинги ҳукмдорларнинг ҳам қурби етмаган ўта мураккаб масала бўлиб қолаверди».

Екатерина атрофидаги ўзининг бошқарувига эътироз билдирмаган ўта кетган қаллоб шахсларга ҳам тоқат билдирган кўринади. 1771 йил халқни вабо балосига ташлаб қўйган Салтиков ёки «қаллоб» деб атаган прокурор Глебовлар шундайлардан бўлган. Улар ўзларининг жиноятлари эвазига лавозимидан озод қилинган холос. Глебовдан кейин прокурор бўлган Вяземскийнинг пора олмаганига одамлар мўжиза сифатида қарашган.

Сарой пулларини ўғирлаганликда алоқадор Потёмкин ҳам фақат тушунтириш билан қутулган.

1766 декабрида Екатеринанинг қарори билан крепостнойлардан ташқари ҳар бир жойдан 564 депутат сайланади. Кўплар бунга бўлажак парламентнинг туғилиши сифатида қарашди. Бироқ Екатерина халққа қилган мурожаатида Россия учун энг муқобил тузум бу яккаҳокимликдир, деб таъкидлайди.

«Давлатнинг улканлиги яккаҳокимликни тақозо қилади. Россия учун бошқа ҳар қандай кўринишдаги бошқарув зарарли, балки уни парчаланишга ҳам олиб келиши мумкин», – деб айтади у.

«Иқтисод ожиз, армия уч ойдан бери таъминланмаган. Савдо-сотиқ пасайиб кетган. Мудофаа тизими қарзга ботиб кетган, денгиз кучлари амаллаб ўзини тортмоқда. Қонунчилик бозорда сотилмоқда», деб ёзади Екатерина Россиянинг аҳволи тўғрисида тахтга ўтирганининг биринчи йилларида.

Аслида эса, иқтисод ҳатто етти йиллик уруш пайтида ҳам сусаймагани, Екатеринанинг ўзи тўнтаришдан сўнг унинг иштирокчиларига 800 минг рублга яқин пулни тарқатиб юборгани маълум.

Россиянинг биринчи ташқи қарзлари ҳам унинг ҳукмронлик йилларида пайдо бўлади.

Ҳужжатларга кўра, Екатерина даврида давлат харажатлари 16 миллиондан 69 миллионгача ошади. Ташқи савдо кучаяди. Подшо 29 янги губерниялар ва 144 та шаҳарларни барпо қилдиради.

Бироқ тарихчиларнинг айтишича, шаҳарликлар синфи ўз мавқеи ва бойлиги жиҳатидан ҳеч қачон ғарбий Европа давлатлари даражасига етолмаган.

Европада Саноат инқилоби содир бўлганда, Россия ҳали ҳам аграр давлатлигича қолган эди.

Екатерина Россияда очтирган кўп сонли тўрт йиллик ва икки йиллик мактабларда 70 мингга яқин бола таълим олгани айтилади. Русда биринчи бор кенг қамровли, шу билан бирга мустаҳкам маориф тизими яратилади. Екатерина даврида 1764 йилда Петербургда илк бор аёллар учун Смолний институти очилади.

Агар Пётр I  фанни ривожланишига, малакали муҳандислар, денгизчи ва ҳарбийларга эҳтиёж сезган бўлса, Екатерина даврида «янги давр кишилари»ни тарбиялаш вазифаси қўйилди.

Илмий, адабий ва фалсафий қарашларнинг янгича уйғониш даври бўлади. Рус зиёлилари биринчи адабий журнални қўлга олишади ва биринчи кутубхона очилади.

Бироқ Фанлар Академиясини ҳамон немис олимлари бошқариб келишарди. Буюк Екатеринанинг 34 йиллик ҳукмронлиги даврида бирор университет ёки ўз ватанида медицина таълимини олган врач етишиб чиқмади.

Аммо, Екатерина даврида рус дворянлари учун олтин даврни яратиб берилган эди.

Яккаҳокимлик жамиятнинг юқори қатламига деярли ёзилмаган қонунни рўбарў қилиб қўйган: конституциядан ва сиёсий ҳуқуқлардан воз кечиш эвазига шахсий эркинлик, ўтмиш бойлигини сақлаб қолиш, крепостнойлар устидан чегараланмаган ҳукмронлик ва бошқа кўп ҳуқуқлар таъминланади.

Рус аристрократи сиёсатга фақат монарх уни эшитгиси келгандагина аралаша олар, бироқ ўзининг кичкина қироллигида хоҳлаганича ҳукмфармонлик қилиши мумкин эди.

Екатерина тарихчиларнинг таъбирича, эртанги кунга ишонч ва барқарорликни олиб келди. Дворянлар кўз ўнгида порахўрлик ва ахлоқий ўйинлар Пётр давридаги тинимсиз сарой тўнтаришлари ва «сочни тикка қиладиган» талаблар олдида арзимасдек эди гўё.

Екатерина қўл остидагиларни мислсиз совғалар ва мукофотлар билан тақдирлашлари билан машхур бўлган. 1794 йилда Польшани бўлишда қатнашган генерал-аншеф Суворов «Ура, Варшава бизники!» деб ёзганида, Екатерина «Ура, фелдмаршал!» деб уни ҳам табриклаб, ҳам тақдирлаб юборади.

Дворян-зодагонлар ичидан кейинчалик дабдабалардан зериккан, ўзининг ҳақиқий ҳукмрон эканлигига ишонмай қолган авлоди орасидан Онегинлар, Чацкийлар чиққан бўлсада, Екатерина даврида улар ҳали ўз ҳаётидан беҳад мамнун замоннинг олди одамлари ҳисобланарди.

Екатерина ҳукмронлигида ташқи сиёсат ривожланади. У Ғарбга муносабатини шундай ифодалайди: «Ҳар бир қудратли давлат билан дўст бўлиш ва албатта зарур бўлганда думдан ушламаслик учун битта қўлни бўш сақлаш керак».

Шу барқарорлик сабабли Россия Екатеринанинг ҳукмронлиги пайтида йирик урушлар қатнашчисига айланмайди.

1796 йил 6 ноябрда 67 ёшли қудратли ҳукмрон расмий манбаларга кўра, инсультдан вафот этади.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг