Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Саудия Арабистони сафарини бекор қилди

0
1919

Кристин Лагард Саудия ҳукумати журналист Жамол Қошиқчи қотиллигида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Яқин Шарққа ташрифини кечиктирди.

Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагард Саудия Арабистондаги инвестиция конференциясида қатнашмасликка қарор қилди.  

Бу хақда Reuters ахборот агентлиги, 17 октябрь чоршанба куни жамғарма вакилининг баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

«(ХВЖ) Бошқарув директорининг  Яқин Шарқ минтақасига олдиндан режалаштирилган сафари кечиктирилмоқда», дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, 13 октябр куни шанба куни Лагард Саудия Арабистонида 23-25-октабрь кунлари бўлиб ўтадиган форумда иштирок этишни режалаштираётганлиги ҳақидаги саволга ижобий жавоб берган эди.

Айни пайтда, уни сўзларига кўра, саудиялик журналист Жамал Қошиқчи билан бўлган воқеа уни қаттиқ хавотирга солиб қўйган ва у келиб тушадиган барча маълумотларни кузатиб боришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Қошиқчи Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигига никоҳ учун зарур бўлган ҳужжатларни қайта расмийлаштириш учун келганидан сўнг ғойиб бўлгани 3 октябрь куни маълум бўлган.

Кейинчалик, ОАВлари, Туркия полициясига таянган ҳолда, журналистнинг консулликда ўлдирилганлиги хақида хабар тарқатишган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг