Греция 35 минг муҳожирни блокировка қилмоқда, 1 мартдан кейин кириб келганларни депортация қилишни режалаштирмоқда

0
1583
Фото: REUTERS/Elias Marcou

Бир ҳафта олдин Туркия чегарасини очганидан кейин Греция ўз ҳудудини ноқонуний кесиб ўтишга уринган қарйиб 35 мингга яқин муҳожирни Греция томони қайтарган, дея хабар беришмоқда ҳукуматдаги манбалар ва чегарадан кесиб ўтган бошқа яна юзлаб қочқинларни депортация қилмоқчи.

Анқара 28 февраль куни муҳожирларга Европа Иттифоқи билан тузилган 2016 йилги келишувга биноан ўз ҳудудларида қолиш мажбуриятидан воз кечиб, Европага ўтишига имкон беришини эълон қилганидан кейин минглаб муҳожирлар Грецияга йўл олишди.

Юзлаб одамлар Грецияга, кўплари денгиз орқали Лесбос ва бошқа Греция оролларига етиб боришди. Оҳирги кунларда Анқара ва Афина хавфсизлик кучларига тўқнаш келган муҳожирларга чегара ҳудудида ҳаддан ташқари куч ишлатганликда бир-бирини айблашмоқда.

Чоршанба куни Греция ва Туркия омончилари кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган Кастани чегара пунктидаги вазият, пайшанба куни эрталаб тинч эди. Чегаранинг Туркия томонидаги чодирларда ва вақтинча лагерларда муҳожирлар гавжум эди.

Греция ҳукуматидаги манбаларга кўра, охирги 24 соат ичида Греция чегарачилари 7000 га яқин уринишларга барҳам беришган ва шу билан 34778 нафар қочқинларни блокировка қилган.

Грецияга 1 мартдан кейин ноқонуний равишда келган муҳожирлар шимолий Серрес шаҳрига кўчирилади ва ўз мамлакатларига қайтарилади, деди Греция Миграция вазири Нотис Митарачи чоршанба куни кечқурун.

«Бизнинг мақсадимиз уларни ўз мамлакатларига қайтаришдир», деди у Афинадаги янгиликлар агентлигига.

Танқид

Митарачи, шунингдек, 2019 йил 1 январдан олдин мамлакатга кириб, оролларда яшаган муҳожирлар яқин кунларда материкга кўчирилишини айтди.

1 март куни Греция чегарасида муҳожирлар тўпланганидан кейин бир ой ичида янги бошпана учун аризаларни қабул қилмаслигини эълон қилди. Бу баёнот инсон ҳуқуқлари бўйича агентликлар томонидан танқид қилиб чиқилди.

Туркия Греция кучлари бир нафар муҳожирни отиб ўлдириб, беш нафарини ярадор қилганликда айбласа, Греция тарафи буни инкор этиб, Туркия полициясини кўзни ёшлантирадиган газлардан фойдаланиб, муҳожирларга ноқонуний равишда чегарада ўтишга ёрдам берганликда айблади.

Пайшанба куни Греция билан ерли чегарага ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Сулаймон Сойлу, Анқара Греция қарши инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ҳужжат тайёрлаётгани ҳақида баёнот берди, бунга Грециянинг муҳожирларга нисбатан кўрсатаётган муносабатлари сабаблиги айтилмоқда.

Туркиянинг ўз ҳудудидаги муҳожирларга нисбатан сиёсатини ўзгаришига, Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия ҳукумати ҳаво кучлари ҳужуми оқибатида 33 нафар турк аскарининг вафот этиши сабаб бўлди.

Греция ва Туркияни ажратиб турадиган Эгей денгизи пайшанба куни нотинч бўлиб қолди ва яқин атрофдаги Туркия қирғоқларидан Лесбос ва бошқа грек оролларига муҳожирлар ташиётган шлюпкалар бошқа кузатилмади.

Лесбос ҳозирни ўзида 20000 дан ортик бошпана сўраганларни қабул қилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ифлос ва тўлиб-тошиб кетган лагерларда яшашга мажбур бўлишмоқда.

Греция ва Европа Иттифоқи Туркияни атайлаб муҳожирларни чегарани кесиб ўтишга ундаганликда ва бу билан Брюселни янада кўпроқ маблағ таклиф этишни ёки Анқаранинг Суриядаги можаросидаги геосиёсий тарафдан қўллаб-қувватлашни истаётганлигида айблашмоқда.

Ҳозирда 3,6 миллион суриялик қочоқни қабул қилиб олаётган Туркия эса, Суриянинг шимолий-ғарбидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибати туфайли навбатдаги қочқинлар оқимига дуч келмоқда. Туркия томони баёнотида, энди буёғига чидаб бўлмаслиги ҳақида айтилиб, ЕИ нинг қочқинлар учун кўрсатаётган зарур ёрдами етарли даражада бўлмаётганидан шикоят қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг