Қатарда ниқобсиз юрганлар 53 минг долларгача жарима тўлайдилар

0
1650
Фото: AFP

Пайшанба куни Қатар Ички ишлар вазирлиги ташқарига чиққан одамлар ниқоб тақишлари мажбурий бўлишини маълум қилди. Ушбу қонун 17 майдан кучга киради ва бунга риоя қилмаганлар 200 минг риалгача (53 минг доллар) жаримага тортилади.

Вазирликнинг хабарига кўра, ниқоб тақмаган қоидабузарлар уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ҳам мумкин. Биргина истисно ҳолати шуки, бир ўзи машина ҳайдаб кетаётган ҳайдовчи ниқоб тақмаслигига рухсат берилади.

Маълумот учун, Қатарда 14 май куни 1733 кишида коронавирус аниқланди. Айни пайтда бу мамлакатда вирус билан касалланганлар 28 272 кишини, вафот этганлар 14 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг