Саудия Арабистонида қор ёғди

0
1942

Сўнгги вақтларда Саудия Арабистонииқлими аҳолисига турли кутилмаган ҳадялар қилмоқда. Жумладан, шу кунларда ижтимоий тармоқларда Саудиянинг Абха туманида ёққан қор тасвирланган видеоролик тарқалди.

Видеороликда тасвирланган қорга бурканган оппоқ кўчалар мўжизанинг ўзгансидир, сабаби ҳозир Саудияда ёз фаслининг қоқ ўртасидир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сўнгги хафтада Саудия Арабистони ҳудудида кучли ёмғир, чақмоқ чақиши ва қорлар тез-тез содир бўлмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган хафтада Макка шаҳрида ҳам айни ҳаж мавсуми, бутун дунёдан зиёратчилар тўпланган вақтда кучли ёмғир ёққан эди.  

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг