Эронда бир неча ойдан бери ушлаб турилган австралиялик эр-хотинга озодлик берилди

0
1522
Фото: UN News

Эрон бир неча ой давомида ҳибсда бўлган австралиялик эр-хотинни озод қилди ва уларга қарши айбловларни бекор қилди, деди шанба куни Австралия ташқи ишлар вазири Марисе Пайне.

Вазирлик томонидан австралиялик Марк Фиркин ва Жоли Кинг оммавий ахборот воситаларида учувчисиз самолётни рухсатсиз учирганликда айбланиб ҳибсга олингани айтилган эди.

«Улар бошдан кечирган азоб-уқубатлар тугади, улар ўз яқинлари билан яна бирлашмоқда», деди Пайне телевизион матбуот анжуманида.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, учинчи австралиялик Мелбурн университети академиги Кайли Мур-Гилберт эса ҳали озод қилинмади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг