Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 29 тага етди

0
1725

Эрон расмийларининг шанба куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда яна 10 кишида коронавирус борлиги аниқланган ва яна икки киши бу эпидемиядан ҳалок бўлган. Бу билан Эронда умумий ҳисобда 29 та одам эпидемияга чалинди ва олтита ўлим ҳолатлари кузатилди.

Касалланганларнинг саккизтаси шиа мусулмонларининг муқаддас шаҳри Қомда аниқланган. Расмий IRNA ахборот агентлигига кўра, вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қомдаги мактаблар,  университетлар ва мадрасалар якшанба ва душанба кунлари ёпилади.

Эронда юз берган воқеалар қўшни минтақага ҳам таъсир кўрсатди. Жумладан, Бирлашган Араб Амирликларида 22-феврал куни Эрондан келган эр-хотин сайёҳларда коронавирус аниқланган. Бу билан БААда вирус билан касалланганларнинг умумий сони 13 тага етди.

Шунингдек, 21-февралда Ливанда илк марта коронавирус аниқланди. Бемор Эроннинг Қом шаҳридан қайтган 45 ёшли аёлдир.

Ироқ 20-февралда Эрон фуқароларининг чегарадан ўтишини таъқиқлаганини эълон қилди, дея хабар беради Ироқ давлат ахборот агентлиги. Ушбу қарор Ироқ авиакомпаниялари Эронга авиарейсларни тўхтатгандан кейин қабул қилинган. Қувайт авиакомпаниялари ҳам 20-февралда  Эронга барча рейсларни тўхтатди.  Саудия Арабистони 21-февралда ўз фуқароларининг ва муҳожирларнинг Эронга боришини тўхтатганини билдирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг