Samsung Electronics компаниясининг Жанубий Кореядаги заводида коронавирус касаллиги аниқланди

0
1981

Шанба куни дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчи Samsung Electronics компаниясининг маълум қилишича, Жанубий Кореянинг Гуми шаҳридаги мобил қурилмалар ишлаб чиқариш заводида коронавирус аниқланди ва душанба куни эрталабгача ушбу завод ёпилди.Гуми шаҳри Жанубий Кореядаги коронавирус тарқалишининг маркази ҳисобланган Дегу шаҳрига яқин ерда жойлашган.

«Компания касалланган ходим билан алоқада бўлган ишчиларни уйларида карантинга жойлаштирди ва уларда инфексия бор-йўқлигини текшириш учун чоралар кўрди»,  дейилади Samsung Electronics хабарида.

Samsung Гуми шаҳридаги заводи маҳсулоти компания ишлаб чиқарадиган смартфонларининг озгина қисмини ташкил қилади. Бу заводда, асосан,  ички бозор учун юқори сифатли телефонлар ишлаб чиқарилади. Samsung ўз смартфонларининг катта қисмини Ветнам ва Ҳиндистонда тайёрлайди.

22-февралда берилган маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони икки баравар кўпайган ва умумий ҳисобда 433 кишига етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг