NYT: Нефтга бой бўлган Норвегия электрокарларни жорий қилишда қандай қилиб етакчилик қилмоқда

0
1867

Норвегия ҳукумати электромобилларнинг ички ёнув двигателли автомобилларга нисбатан арзон бўлиши керак деб ҳисоблайди. Мамлакат фақат шундагина 2025 йилгача экологик транспорт турига ўта олади.

New York Times бу Скандинавия давлати ўз фуқароларининг тежамкорликка интилишларидан қандай унумли фойдаланганлигини аниқлади.

2018 йили Норвегия ҳукумати электрокар харидорларини қўллаб-қувватлаш учун $1 млрд атрофида маблағ сарфлади. 2021 йили ҳукумат ҳозирги тизимни бекор қилади. Аммо аввалгидек электрокар харид қилувчи автоҳаваскорларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш мақсадида.

Мамлакатдаги анъанавий харидларга нисбатан электрокар сотиб олиш фойдалироқ ҳисобланяпти. Ҳукумат электромобиллар импортига нисбатан бош тўловларини бекор қилди ва шу билан бирга бундай транспорт воситаларини сотиб олувчиларни харид ва расмий қайд этиш солиқларидан озод қилди.

Бундан ташқари электрокарларга паромларда бепул ҳаракатланиш ва тиғиз пайтларда автобусларга ажратилган йўлдан ҳаракатланишларига рухсат берилади.

Келажакда электрокар минадиган норвегияликлар бож тўловларини ва бадалларни ички ёнув двигателли автомобиллар эгаларидан кўра икки баробар камроқ тўлашлари кўзда тутилган. Босққичма-босқич бу янги киритма ҳам бекор қилинади, шу билан бирга бензин ва дизель ёнилғили транспорт эгалари учун солиқ тўловлари ошириб қўйилади. Ҳукумат таъкидлашича: асосий масала – имтиёзларни жорий қилиш эмас, балки ҳавони булғовчи машиналарни таъқиқловчи солиқларни жорий қилишдир.

Атроф-муҳит ва иқлимни ҳимоя қилиш вазири Ола Эльвестуен ҳавони умуман ифлдослантирмайдиган автоулов одатий транспорларга қараганда арзон бўлиши шарт деб ҳисоблайди. Айнан шу киши 2025 йилга бориб Норвегияда ички ёнув двигателли автомобилларни сотишни чеклаш режасини таклиф қиляпти.

New York Times берган маълумот бўйича мамлакатдаги янги автомобилларнинг учдан бир қисми аккумулятор ва зарядлаш тизими билан жиҳозланган. Баъзи маълумотларга қараганда бу кўрсаткич нафақат электрокарларни балки гибрид автоуловларни ҳам ҳисобга олганда 45% ва ҳатто 60% ни ташкил қилади. Таққослаш учун Европа ва АҚШ да электромобиллар улуши базўр 2% ни ташкил қилади.

Норвегия Европанинг энг бадавлат мамлакатларидан бири бўлиб, бунда углеводород сотуви катта роль ўйнайди, аммо бугунга келиб кўпгина давлатлар углеводород харидидан воз кечиш ниятида.

Норвегияда сотилаётган 36% атрофидаги автоуловлар қишнинг қаҳратон шароитларига мослашувчан внедорожник автоуловларни ташкил қилади. Tesla нинг Model X автомобили Норвегия бозорида 106 минг $ туради. Таққослаш учун: бенгизнга юрадиган Volvo XC90 кроссовери ҳамма божлари билан ҳисоблаганда 107 минг $ туради. АҚШ да шу моделнинг нархи 47 700$.

Норвегияда айнан Tesla машиналари оммалашган, бироқ электрокарлар ҳаммага ҳам етмайди.
Баъзан норвегияликлар электрокар етиб келишини бир йил мобайнида кутиб қолишади. NRK маълумотига кўра электрокар кутаётганлар сони 30 минг нафарни ташкил этади.

Хуллас, ҳавога CO2 чиқаришни камайтириб, Париж келишувини амалга ошириш учун электромобилларнинг ўзи кифоя қилмайди. Мисол учун, Осло қўшимча транспорт сифатида велосипедларга умид боғламоқда, шунингдек, электротяга билан ишловчи техникаларни қуриш компанияларини қўллаб-қувватлайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг