Stratfor (АҚШ): 2019 йил учун прогноз

0
1757

Мазкур маълумот «INOсми.ру» интернет сайтида эълон қилинган бўлиб, фақат минтақамизга доир бўлими таржима қилинди.

Бўлим: Евроосиё

Қисқача маълумот. Евроосиё дунёдаги энг катта минтақа. У Шарқни Ғарб билан боғлайди ваЕвропа, Осиё-Тинч океани минтақалари, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё билан чегарадош қуруқликдаги кўприк ҳисобланади. Бу улкан қуруқлик мавзесининг чегаралари Европа текисликлари, Карпат тоғлари, Жанубий Кавказ тоғлари, Тянь-Шань тоғ тизмалари ва Сибирни ўз ичига олади.

Евроосиёнинг юраги – Россия, бутун тарих давомида таъсирини бутун материкка тарқатиш учун ҳаракат қилиб келган. Бу йўналишдан мақсад мамлакатни ташқи таъсирлардан тўсишдир. Лекин бу стратегия Россиянинг турли чеккаларида зиддиятлар туғдириб келмоқда, бунинг оқибатида Евроосиё деярли ҳамма вақт нотинч ҳолатда. 


2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлар
Ҳарбий қудратни кучайтириш ва қуролланиш пойгасининг фаоллашуви

АҚШнинг ўрта ва узоқ ракеталарни йўқ қилиш Шартномасидан чиқиб кетиши 2019 йилда АҚШ ва Россиянинг, хусусан, Европанинг чеккаларида ҳарбий қудратни оширишга ҳаракатини кучайтиради.

Польша, Руминия ва Болтиқбўйи давлатлари Американинг кучлари ва маблағини ўзига жалб этишга ҳаммадан ҳам кўпроқ қизиқиш билдиради. Аммо Қўшма Штатлар бу минтақада ўртача узоқликдаги ракеталарни  жойлаштиришига бир йилдан кам вақт кетмайди.

Россия ўз томонидан Калининград вилоятида, мамлакатнинг ғарбида, Қрим ва Қора денгизда ўз ҳарбий иштироки ҳамда қувватини кучайтиришга тушади. 

Вашингтон ва Польша ҳукумати ўртасидаги мамлакатда мунтазам Америка ҳарбий базаларини яратиш ҳақидаги музокаралар давом этмоқда, аммо 2019 йилда қурилиш бошланиши ҳали гумон.

Ҳарбий васваса босими билан чегараланиб қолмай, Россия 2019 йилда собиқ Совет Иттифоқи чеккаларида ўзининг ҳарбий иштирокига зўр бериши аниқ. 

Россия, ўз навбатида Белоруссияда ҳарбий иштирокини кучайтиришга ва ҳарбий инфратузилмани ривожлантиришга, шу ҳисобда у ерда авиабаза очишга астойдил  киришади.

Давом этиб келаётган Россия-Украина зиддиятида яна бир фронт Азов денгизида шакллантирилади. Иккала мамлакат ҳам у ерда ҳарбий-денгиз кучларини кенгайтиришга, АҚШ эса Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатади.

АҚШнинг»ДРСМД»дан чиқиши оқибатида қуролланишни назорат қилиш бўйича бошка келишувларни ҳам ҳафв остида қолдиради, аммо Россия ва АҚШ ўртасида 2010 йилда имзоланган иккала мамлакат учун ҳам кенгайтирилган ядро жанговар зарядларининг сонига чеклов қўювчи»СНВ-3″шартномасининг тўлиқ бузилишига олиб келмайди.


Гибрид урушларнинг кучайиши

Россия Ғарб давлатлари ва Ғарбга интилувчи мамлакатларга қарши уларнинг миллий сиёсатига аралашиш, ташвиқот қилиш, киберҳужумлар уюштириш, Европа Ҳамжамияти ва НАТО ўртасидаги нинг бирликни кучсизлантиришга қаратилган яширин операциялар ўтказишга уринишлари билан  фаол  гибрид уруши олиб боради.

Европа иттифоқидаги май парламент сайловлари Россияга бутун Европа бўйлаб, айниқса Венгрия, Италия ва Франциядаги истэблишментга қарши чиқувчи ўнг партия ва кучларни қўллаб-қувватлаш имконини беради. Россия, шунингдек, Болқон мамлакатлари, айниқса, Сербия, Македония ва Қорабоғни нишонга олади.

У ерда дезинформация (ёлғон хабарлар тарқатиш) ва иқтисодий имтиёзлар тактикасини қўллаган ҳолда сиёсий аралашувлар уюштириб, уларда кетаётган евроинтеграция жараёнини тўхтатишга уринади.

Москва ўзи олиб бораётган гибрид урушида Молдавияда кўпроқ натижага эришади. Молдавияда февраль ойида Промосква Социалистик партиясига сиёсий муваффақият келтириши даргумон бўлган парламент сайловлари бўлиб ўтади. Оқибатда Молдавия Россия билан алоқаларини чуқурлаштиради, бир вақтнинг ўзида Европа ҳамжамияти билан интеграциялашишни музлатади, ҳатто буткул тўхтатиб қўйиши ҳам мумкин.

Ғарб  Россиянинг гибрид уруши тактикасига қарши  санкцион босимни кучайтиради, бир вақтнинг ўзида ўзининг кебер-хавфсизлик ва контрпропаганда борасидаги ҳаракатларини фаоллаштиради ва мувофиқлаштиради.

АҚШ Россия амалдорлари ва ташкилотларига қарши санкция киритишини кутиш мумкин, бир вақтнинг ўзида савдо йўлларини тўсиш, балки, дипломатик алоқалар даражасини тушириши ҳам мумкин.

Америка конгресси Оқ уйга босим ўтказиб, ундан Россия зиммасида турган давлат қарзларига қарши радикал чора кўришни талаб қилиши ёки Россиянинг йирик банклари билан доллар амалиётларини таъқиқлашга ундаши мумкин.

Европа иттифоқида санкциялар анча-мунча, турли-туман муносабатлар уйғотади, аммо бу блок уларни асраб қолади. Россия валюта заҳирасини ва фаровонлик фондларидаги маблағлар ҳажмини  кўпайтириш, савдо алоқаларини  диверсифицикация қилиш, ҳамда валюта операцияларига қарам бўлиб қолмаслик учун уларни қисқартириш йўли билан билан санкциялардан ҳимояланишга ҳаракат қилади

Бу унга 2019 йилда йирик иқтисодий кризисдан қутулиб қолиши учун имкон беради.

АҚШ нинг Украина ва Грузияга ҳавфсизлик масаласида ёрдамни кучайтириш баробарида, улар Россиянинг Москва доирасига яқинроқ кириб олган, дейлик, Арманистон ва Ўзбекистон каби давлатларга таъсирига қарши кураш олиб борадилар. 


Американинг дунёда юритаётган тартибига қарши чақириқ 

Россия бутун дунёда ўзаро алоқаларни кенгайтиришга ҳаракат қилади ва дунё ишларида фаоллашиш орқали, Ғарбнинг етакчилигини сусайтиришга, дунёдаги АҚШ бошчилик қилаётган тартибга қарши ўлароқ ҳаракат қилади.

Россиянинг бу тариқа уринишлари фокусида Хитой бўлади. Хитойнинг буюк давлатларнинг рақобатчилиги доирасидаги Вашингтонга қарши туриши Россиянинг ҳатти-ҳаракатларига мос келади.  

2019-йилда Россия ва Хитой иқтисодий ва энергетика алоқаларини кучайтирадилар ва Пекин, айниқса, Узоқ Шарқда завод, трубопровод, автомобил йўллари ва темир йўлларини қуриш ва Россияда бошқа инфратузилмаларни қуришга инвестицияларни кўпайтиради. Икки мамлакат ўртасида ҳарбий алоқалар ҳам ривожланиб, икки томонлама ва кўп томонлама ҳарбий машқларни кенгайтириш, масалан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида амалга оширилади.

Москва ва Пекин Қўшма Штатларнинг босимига ва уларнинг қурол бозорларидаги рақобатига қарамасдан, қурол-яроқ савдосини давом эттирадилар.

Осиёда, шунингдек, Япония билан иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга интилади, аммо уларнинг Курил ороллари бўйича ҳудудий келишмовчилиги алоқаларни у қадар сезиларли даражада кенгайишига йўл қўймайди. Россия Шимолий Кореяга сиёсий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ёрдам беришни давом эттиради ва яримороллардаги инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Пхенянга қарши қўйган санкцияларга қарши туради ва бу чораларни четлаб ўтишга ҳаракат қилади. Яқин Шарқда Россия Сурия Президенти Башар Асадга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиради ва Эрон билан алоқаларни кучайтиради, бу ерда АҚШга босим ўтказади.

Россиянинг ички муаммолари

Нафақа ёшини кўтариш ва ҚҚСни ошириш каби оммавий иқтисодий ислоҳотлар мамлакатдаги норозиликларга сабаб бўлади, бу Алексей Навальний каби мухолифатчилар томонидан тарғиб қилинади. Кремль норозилик намойишларига жавобан винтларни бураб туради, сиёсий ўзгаришларни амалга оширади ва жамият  талабларининг  ҳаммасини қондирмайди, балки танлаб-танлаб  амалга оширади. Бошқарувдаги «Ягона Россия» партиясининг доминант  позициялари заифлашади ва сентябрь ойида Россия Федерацияси Коммунистик партияси, ЛДПР ва “Справедливая Россия” (“Адолатли Россия”) каби тизимли  мухолифат партиялари (ёки Кремль билан дўстона муносабатдаги) минтақавий сайловларда губернаторлик  ўринлари ва парламент мандатларини ҳимоя қилади.

2019 йилда Россияда ички тартибсизликлар давом этиши мумкин, аммо президент Владимир Путин билан курашаётган сиёсий партиялар бунга қарши  жиддий эътироз билдира олмайдилар.

Мухолифат партиялари «Единая Россия” га қарши курашиш учун янада кучли фронт яратиш учун бир-бирлари билан ҳамкорликни кенгайтирадилар. Президент Владимир Путин эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши мумкин, аммо у тизимли бўлмаган мухолиф кучларни мустаҳкамламаслик учун бундай ҳаракатларга рухсат беради. Хавфсизлик соҳасига келсак, Россия хориждаги бир қатор жанжаллардан сўнг МРБ (ГРУ) нинг ҳарбий разведка хизмати раҳбариятини ўзгартиради, ўз вазифалари ва маблағларининг бир қисмини бошқа хавфсизлик  органлари, жумладан, Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ва Ташқи разведка хизмати (СВР) билан тақсимлайди.

Келгуси йил учун қўшимча «Стратфор» прогнозлари

– Ким Украинада президентлик ва парламент сайловларида  ғалаба қозонмасин, бу мамлакат ўзининг ташқи сиёсатида Ғарб билан интеграция қилишга интилади.

– Озарбайжоннинг Эрон билан бўлган муносабатларида кескинлик пайдо бўлади, чунки Боку АҚШнинг  стратегиясига мойиллик билдиради..

– Россия ва Хитой Марказий Осиёда, хусусан, Тожикистонда ва тожик-афғон чегарасида терроризмга қарши кураш ташаббуслари доирасида ҳамкорлик қилади.

«Россия Туркманистондан табиий газ импортини қайта тиклаш узоқ давом этган иқтисодий инқирозни юмшатишга ва Ғарбнинг Транс-Каспий қувур лойиҳасини амалга оширишга тўсқинлик қилишга ёрдам беради.

Асосий саналар

2019 йил боши. Япония бош вазири Абе Россияга ташриф буюриши кутилмоқда.

2019 йил бошидан Россия Президенти Владимир Путин Вашингтонга ташриф буюриши мумкин.

1-январь  Россия пенсия ёшини кўтариш ва қўшилган қиймат солиғини кўпайтириш тўғрисидаги қонунлар кучга киради.

1-январь  Россия Туркманистондан табиий газ импортини қайта тиклаши керак.
24 феврал. Молдова парламентида сайловлар бўлиб ўтади.

31-март. Украина президент сайловлари ўтказилади.

Июнь. Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига мезбонлик қилади.

Сентябрь Россия минтақавий сайловларни ўтказади.

27 октябр. Украинадаги парламент сайловлари.

Декабрь Россиядан Хитойга Сибир газ қувури кучи ишга туширилиши кутилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг