Дубай ер юзидаги энг бахтли шаҳар бўлишга интилмоқда (Видео)

0
2022
Манба: ExpatWomen

Айни пайтда БАА дунёдаги бахтли давлатлар рейтингида 21-ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга Дубай ер юзидаги энг бахтли шаҳар бўлишга интилмоқда.

Ҳозирда «Бахтли шаҳар» миллий сиёсатининг мақсади бўлиб, БААнинг Бахт ва Фаровонлик бўйича давлат вазири Оҳуд ал-Ромейни такидлашича, «Бахтли шаҳар» дастури ишлаб чиқилган ва бу «Smart Dubay» ҳукумат бўлими томонидан назорат қилинмоқда.

«Бугун, Дубайни энг бахтли шаҳар бўлиши учун, биз барча секторлар ўртасидаги ҳамкорликка муҳтожмиз», деб тушунтиради Дубайдаги «Бахтли шаҳар» дастури раҳбари Ҳамад ал-Авади.

HSBS Expat Explorer тадқиқотлари асосида яқинда БАА дунёдаги ишлаш учун энг яхши давлат деб топилди ҳамда иқтисоди бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мигрантларнинг кўпайишининг асосий сабаблари иш ҳақининг ошиши, касб ривожи ва ҳаёт сифатининг яхшиланиши деб айтилмоқда баёнотда.

«Сабаб Дубай халқи ва бу ерда яшашни истаган бошқа халқлар ўртасида оқилона муносабатни тарғиб этилаётгани.» дейди фуқаролардан бири.

«Бу ердаги муҳит сизни янада бахтлироқ ҳис қилишга ундайди. Мен келган давлатда, шаррос ёмғирлар ва бугиқ хаво ҳукумрон. Бу ерда эса доимо чарақлаб турган қуёш, бахри дилингизни очади”, дея такидлайди бир фуқаро.

Бошқаси эса: «Мен бир томондан ўзимни хавфсиз ҳис қилсам, иккинчи томони атрофнинг тозалиги мени хурсанд қилади» дея такидлайди.

Бахтнинг иқтисодий томонлари.

Ижтимоий ютуқлар, таҳлил ва маълумотлар ҳукуматга бахтлилик даражасини ўлчаш, унинг иқтисодий аҳамиятини аниқлаш имконни беради.

Бизнес бўйича стратег ва бахт бўйича эксперт Корри Блокнинг айтишича, бахтли одамлар 50 фоизга яхши ишлайди.

«Инсон бахтли бўлганида 50% кўпроқ самаралидир ва улар бажарган ишларида маъно топади.» дейди у.

Бахт ўлчови.

«Барча ер юзидагилар бахтни бир хил хис этишади», деб тушунтиради Блок. «Допамин, Серотонин ва Окситотсин. Бахт ана шу учта нейрокимёвий моддаларнинг комбинатсиясидир. Допамин – бу ютуқ нашидаси бўлиб, бу сайёрадаги энг ҳаяжонли туйгудир ва ҳар бир инсон мияси буни ишлаб чиқаришга қодир.»

AI Direction’нинг AI Technology’ си туфайли, уни ўлчаш усули ҳам мавжуд бўлди.

Лаптоп камераси каби ҳар қандай камерадан фойдаланган ҳолда, дастур аввал юзни, сўнгра юздаги мушакларни танийди. Кейин у секундига 64 кадрни таҳлил қилади ва бахтли эканлигингизни кўриш учун юз ҳаракатларини еттита ҳиссиётлардан бирига айлантиради.

«Бахт ўлчови» – Дубайнинг «ақлли шаҳар» яратиш бўйича биринчи стратегик ташаббусларидан бири. Бу фаровонликни ўлчаш учун ишлатиладиган дунёдаги биринчи харакат танувчи восита.

Икки миллиондан ортиқ овоз тўплаган бу восита ҳозирда 40 дан ортиқ давлат идораларида қўлланилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг