Владимир Путин 1999 йил 31 декабрда ўша пайтдаги Президент Борис Елцин томонидан президент вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.
У ўтган 20 йил мобайнида Президент ёки Бош Вазир лавозимида ишлаб келмоқда.
Қуйида Владимир Путин даврида содир бўлган эътиборга молик воқеалар билан танишамиз.
1999 йил 9 август – Иқтисодий инқироз пайтида Президент Елцин унчалик таниқли бўлмаган, хавфсизлик раҳбари Владимир Путинни Бош Вазир вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлади ва у Путинни ўзининг ўрнига келишини хоҳлаётганини маълум қилди.
Бундан кейинги ҳафталарда Россия бўйлаб кўп қаватли уйларнинг портлаши 300 дан ошиқ одамни ўлдирди.
Путин бу ҳужумларда чечен жангариларини айблади ва бунга қаттиқ жавоб берди.
Чеченистоннинг баъзи ҳудудлари ҳаводан бомбардимон қилинди ва бу ерда қайтадан Россиянинг назоратини тиклаш учун ҳужум қилинди.
Бу эса Путиннинг машҳурлигини оширди. Баъзи Кремль танқидчилари ўша портлашлар ортида ҳақиқатдан ҳам чечен жангарилари турганига шубҳа билан қарайдилар.
1999 йил 31 декабрь – бетоб Елцин истеъфога чиқди ва Путинни Президент вазифасини бажарувчиси деб эълон қилди.
2000 йил 26 март – Путин ўзининг биринчи президентлик сайловида ғолиб чиқди.
2000 йил 12 август – «Курск» ядро қуролига эга сув ости кемаси Баренц денгизининг тубига чўкди ва бортдаги портлаш оқибатида 118 та экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлди. Путин бу фалокатга тўрт кундан кейингина изоҳ берди. Бу эса норозиликларни келтириб чиқарди.
2002 йил – чечен жангарилари Москва театрида 800 дан ошиқ одамни гаровга олишди. Давлат махсус кучлари бу ҳолатни бартараф этди. Аммо ҳарбийлар гаровга олинган одамларнинг кўпчилигининг ўлимига олиб келган заҳарли газдан фойдаланди.
2003 йил – нефть магнати Михаил Ходорковский фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди. Кейинчалик у айбдор деб топилиб қамоққа ташланди. Ходорковский 2013 йилда Путин уни авф қилганидан кейингина озод қилинган.
2004 йил март – сайловда 70 фоиздан кўп овоз тўплаган Путин иккинчи марта президентлик лавозимини эгаллади.
2004 йил сентябр – жангарилар Россия жанубидаги Бесландаги мактабда 1000 дан ошиқ одамни ҳибсга олдилар. Бу ҳодиса мактабни уч кунлик қамал қилиш орқали бостирилди. Гаровга олинганларнинг 334 нафари ҳалок бўлди.
2004 йил декабрь – Путин губернаторларни сайлов орқали тайинланишини бекор қилиб, уларни тўғридан-тўғри Кремлдан тайинланадиган қилиб қўйди. Путиннинг бу ҳаракатни Россиянинг бирлиги учун керак деб таъкидланди.
2005 йил – Путин 1991 йилда Совет Иттифоқининг парчаланганини ХХ асрнинг «энг йирик геосиёсий фалокат»и деб таърифлади.
2006 йил – Чеченистондаги воқеаларда инсон ҳуқуқларининг бузилганини танқид қилган журналист Анна Политковская Москвада Путиннинг туғилган кунида ўлдирилди.
Шунингдек, Кремлни танқид қилувчи Александр Литвиненко шу йили Лондонда радиоактив модда билан заҳарлангандан сўнг вафот этди. Бир неча йиллардан кейин Британия тергови уни рус агентлари томонидан ўлдирилган деган хулосага келади.
2007 йил – Путин Мьюнхендаги нутқида АҚШни «халқаро муносабатларда куч ишлатишда» айблади.
2008 йил май -Путиннинг иттифоқчиси Дмитрий Медведев президентга айланди. Владимир Владимирович эса Бош Вазир лавозимига киришди.
2008 йил август – Россия Грузия билан қисқа муддат давом этган урушда ғалаба қозонди.
2012 йил – Путин президентлик муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин 60 фоиз овоз билан президентликка қайтди. Сайловдан олдин ва кейин Путинга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтди. Танқидчилар сайлов сохталаштирилганини айтишди.
2014 йил 7-23 февраль – Россиянинг Сочи шаҳрида қишки Олимпия ўйинлари ўтказилди.
2014 йил 27 февраль – Украинанинг Россия билан яқин муносабатда бўлган президенти Виктор Янукович ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Россия кучлари Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қила бошладилар.
2014 йил апрель – Украина шарқида Россияпараст айирмачиларнинг қўзғолони бошланди ва ушбу можаролар халигача давом этмоқда. Бу қўзғолонда 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
2015 йил 30 сентябрь – Россия Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлади.
2016 йил ноябрь – Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланди ва Москва билан ёмон муносабатларни яхшилашга ваъда берди. Бироқ, АҚШ расмийлари Россия Трампнинг фойдасига сайловларга аралашишга уринганини айтишди.
2018 йил 4 март – россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Англияда заҳарланди. Улар тирик қолишди. Англия бунда Россияни айблади, аммо рус ҳукумати айбловларни рад этди.
2018 йил 19 март – Путин тўртинчи марта Россия президенти этиб сайланди ва 2024 йилгача бу лавозимда қолиш ваколатига эга бўлди.
2018 йил июнь ва июль – Россияда футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
2019 йил июль – шаҳар кенгаши учун сайловлар муносабати билан Москвада норозилик намойишлари бошланди.
2019 йил декабрь – Путин ўз мамлакатининг гиперсоник қуроллари билан мақтанди ва бошқа давлатлар ҳам бундай қуролларга эга бўлишга ҳаракат қилаётганларини айтди.