Ҳиндистонда мамлакат захирасидан беш баробар кўп олтин топилди

0
2475

Ҳиндистоннинг олтин захираларидан беш баравар кўп олтин захирасига эга иккита кон мамлакат геологлари томонидан топилди. Бу ҳақда 22-феврал куни Индиан Тимес газетаси хабар берди.

Шарқий Уттар-Прадеш штатидаги Сонбҳадра округида 3500 тоннага яқин олтин рудаси бўлган конлар топилган. Олтиннинг тахминий қиймати 12 триллион рупийга (тахминан 13 миллиард доллар) баҳоланмоқда.

Агар бу маълумотлар ҳақиқат бўлса, унда Ҳиндистон олтин захиралари бўйича дунёда иккинчи ўринга кўтарилиб олади. Айни пайтда АҚШ биринчи ўринда (8133,5 тонна), иккинчи ўринда Германия (3366 тонна) турибди. Ҳиндистонда 626 тонна олтин захираси бор.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг