Туркия ҳарбий кучлари Сурия армиясининг Идлибдаги позицияларига зарба бермоқда

0
1360

Идлиб деэскалация зонасида Сурия армиясининг позицияларига Туркия армиясининг бўлинмалари зарба берди. «Anadolu» нашри хабарига кўра, бу ҳақда 22-феврал куни Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Башар Асад тарафдорларининг 21 нишони йўқ қилинди», – деди ҳарбий департамент.

Таъкидланишича, Туркия хавфсизлик кучлари Сурия армияси томонидан танкларга ўқ узилганига жавобан зарба берган.

Эслатиб ўтамиз, Сурия ҳукумат кучлари билан жанг қилаётган Идлиб вилоятидаги мухолифат кучлари Туркия расмийлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Сурия армияси сўнгги ҳафталарда минтақадаги муҳим жойларни мухолиф гуруҳлардан озод қилди ва бу Анқаранинг кескин реакциясига сабаб бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг