Reuters: Ўзбек полицияси безориларни калтаклаган аёлга нисбатан очилган жиноят ишини тўхтатди

0
2284
Фото: REUTERS/Toirbek Komiljonov

Ўзбекистондаги полиция 14 сентябрь куни оғзаки ҳақоратлари учун икки эркакни калтаклаган қизга нисбатан очилган жиноят ишини ёпди. Бундан олдин бир қанча таниқли шахслар, жумладан, президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи ҳам мазкур қизни қўллаб-қувватлашларини маълум қилишганди.

Маҳаллий интернет нашрларида 23 ёшли Гулсанам Алижонованинг 30 ва 33 ёшли эркакларни қувиб кетаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Алижонова бокс, карате ва таеквондо спорт турлари билан шуғулланади.

Июнь ойида олинган мазкур видеолавҳа сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 8 сентябрь куни видеодаги аёл аниқлангани ва унинг бу безорилиги учун жиноят иши очилганини маълум қилди.

Мазкур ҳолат омманинг норозилигига сабаб бўлди. Алижонованинг ўзи «Daryo» вебсайтига берган интервьюсида ушбу ҳолат ҳақида гапириб, икки эркак унинг кийимларини масхара қилганидан кейин жанжал бошланганини айтди. Эркаклардан бири Алижонованинг кийимидан тортқилашгача борган, шундан кейин спортчи қиз уларга қаршилик кўрсатишни бошлаган.

Ўзбекистондаги бир қанча блоггерлар ва таниқли шахслар, хусусан, Саида Мирзиёева ҳам Алижоновага нисбатан жиноят иши очилганини танқид қилишди. 14 сентябрь душанба кунига келиб воқеа юз берган Наманган вилояти милицияси баёнот берди ва Ёшлар агентлиги Алижонованинг спортдаги ютуқлари, олдин жиноят содир этмагани ва волонтёрлик ишларини айтиб, уни кафилликка олганидан кейин жиноят иши ёпилганини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг