Японияда коронавирус билан касалланганлар сони 10 000 га етди

0
1789
Фото: REUTERS/Issei Kato

Шанба куни Японияда коронавирус билан касалланганлар сони 10 мингга етди, деб хабар беради NHK.

Кунчиқар юртда вирус тарқалишини секинлаштириш учун бир неча кун аввал фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.

Жума куни Япония Бош вазири Синзо Абэ халққа мурожаат қилиб, барчани уйда қолишга чақирди. Пойтахт Токиода янги беморлар рекорд даражада кўпайди ва кўплаб қариялар истиқомат қиладиган қишлоқ жойларда тиббий хизматлар барчани қамраб ололмаслиги сабабли, аввалроқ еттита ҳудудда эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими бутун мамлакат миқёсида кенгайтирилди.

Ҳозиргача Японияда вирусдан 200 дан ортиқ одам вафот этди. Токио мамлакатдаги вирус энг кўп тарқалган ҳудуд бўлиб турибди. Бу шаҳарда биргина жума куни 201 та янги ҳолат қайд этилган ва бу янги рекорд ҳисобланади.

Токиода шанба куни 181 та янги ҳолат қайд этилди, деб хабар беради NHK.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг