Жума куни БМТнинг Африка бўйича иқтисодий комиссиясининг (UNECA) хабар беришича, CОVID-19 пандемияси камида 300 000 африкаликни ўлимига сабаб бўлиши ва 29 миллион кишини ўта қашшоқ ҳолга келтириши мумкин.
Ҳозирги кунда Африканинг 54 та мамлакатида 20 мингдан камроқ одам коронавирусни юқтириб олган. Дунё бўйича икки миллиондан ортиқ кишининг касаллангани инобатга олинса бу жуда кичик рақам бўлиб кўриниши мумкин. Аммо Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Африкада келаётган уч ва олти ой ичида 10 миллионга яқин одам касалланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
«Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хавфсизликни таъминлаш учун бизга камида 100 миллиард доллар керак. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Африкада CОVID-19 нинг иқтисодий таъсири туфайли 5 миллиондан 29 миллионгача бўлган одамнинг кунлик эҳтиёж учун сарфлайдиган маблағи 1,9 долларга тушади. Бу қашшоқлик чегарасидир», дейилади ҳисоботда дейилади UNECA ҳисоботида.
Бу йил биргина Нигерия нефть экспортидан келадиган 14 миллиарддан 19,2 миллиард долларгача маблағни йўқотади. Шунигдек, Африкадан экспорт қилинадиган бошқа товарларнинг нархлари ҳам пасайган.