Кобул Дусов адвокатининг талаби қаноатлантирилди

0
1403
Видеодан скриншот

Бугун, 3 ноябрь куни Чирчиқ шаҳар судида Кобул Дусов билан Халқ Таълими вазирлиги ўртасида белгиланган навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди.

Аввалги судда лингвистика экспертизаси хулосалари олиш керакли ҳақида Прокурор таклиф билан чиққан ва бу таклиф судья томонидан қаноатлантирилиб, суд жараёни кейингга қолдирилган эди. Экспертиза хулосаси дея айтилаётган ҳужжат судга тақдим этилиши муносабати билан, бугун суд жараёни давом этди.

Бу сафарги очиқ суд жараёнида ҳам бир қанча журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Хусусан, суд жараёнида Кобул Дусовнинг адвокати Умид Давлатов томонидан экспертиза хулосаси дея айтилаётган ҳужжатга нисбатан эътироз билдирилди. Суд жараёнида қатнашаётган журналистлардан бирининг экспертиза хулосасига нисбатан муносабати билдириш ҳақидаги саволига, адвокат Умид Давлатов шундай жавоб берди:

“Сиз экспертиза хулосаси деяпсиз, лекин мен у ерда (тахр.судда) экспертиза баённомасини ўқидим. Ваҳоланки, ҳар битта экспертиза хулосасини ўзига яраша рақами бўлади. Бу ерда ҳеч қанақа рақам йўқ. Баённома деб расмийлаштирилган. Қолаверса, ҳар битта эксперт хулоса беришидан олдин қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгралик масаласи бўйича огоҳлантирилган бўлиши керак. Бу ерда ундай холатлар йўқ. Демак, жиноий жавобгарлик юзасидан огоҳлантирилмаган ҳар қандай мутахассис ҳохлаганича хулоса беришга хақли бўлаверади. Сабаби, уни берган хулосасини хуқуқий оқибати йўқ бўлади. Уни ҳеч ким, ҳеч қанақа жавобгарликка тортмайди. Шунинг учун баённомада, манашу каби холатлар бор. Хатто, у ерда Кобул Дусов узр сўраши шарт, деган холатлар ҳам бор.”

Суд жараёни давомида адвокат ушбу баённомани имзолаган ҳар бир мутахассисни судга таклиф этиш лозимлигини суддан илтимос қилиб сўради.

“Ўзбекистон Республикасининг судмедэкспертиза тўғрисидаги қонуни бор. Ушбу экспертиза мазкур қонун талабларига мутлақо зад равишда қабул қилинган. Агарда ушбу фикримни асослаш талаб этилса, баённомани имзолаган экспертлар судга таклиф этилсин. Мен шунда судмедэкспенртиза тўғрисидаги қонуннинг қайси моддаси, қайси банди талаблари бузулганлигини исботлаб бераман. Бунинг учун қўлимда етарлича асосларим бор. Шу сабабли суд мажлисига экспертлар гуруҳидаги барча ходимларни чақиртиришингизни сўрайман”, дея судга мурожаат қилди адвокат Умид Давлатов.

Адвокатнинг таъкидлашича, судга тақдим этилган баённомада ҳар бир мутахассиснинг ўз хулосаси берилаётганда, мутахассислар фикрлари 50/50 даражасида бўлиниб қолган холатлар мавжудлигига қарамай, хулоса қисмида манфаатлар тўқнашуви оқибати кўриниб қолган.

«Биз қонун устувор бўлган, демократик давлатда яшаяпмиз. Демак, ҳар ким унга амал қилиши шарт» –дейди адвокат.

Судя томонидан адвокатнинг эътирозлари инобатга олиниб, навбатдаги суд жараёни 12 ноябрь куни бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Tarjumon.uz

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг