Qatar Airways пандемия даврида дунё авиакомпаниялари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

0
793
Фото: secretmag.ru

Qatar Airways авиакомпанияси дунё бўйлаб “Йилнинг энг яхши авиакомпанияси” деб топилди. Рейтингда парвозлар хавфсизлиги, бортдаги хизмат, йўловчилар учун қулайлик ва ҳаво қатнови йўналишлари ҳисобга олинган.

Хабарларга кўра, 2021 йилда мутахассислар авиакомпаниялар COVID-19 пандемияси даврида қандай фаолият кўрсатганини ўрганиб чиққан.

AirlineRatings.com нашри маълум қилишича, компания саккиз поғонага юқорилаган. Умуман олганда жами 20 та авиакомпания рейтингга киритилган бўлиб, уларнинг аксарияти 2020 йилда эгаллаган ўринларини сақлаб қолган.

Таъкидлаш керак, Qatar Airways авиакомпаниясининг бош қароргоҳи Дубайда жойлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг